Latest news

16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  0 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  4 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1

Анвар Бердиев: "Ҳар бир рақибга жиддий ёндашамиз" News

Анвар Бердиев: "Ҳар бир рақибга жиддий ёндашамиз"

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги "Турон" – "Андижон II" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ҳамда ҳимоячи Марлен Чобанов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, ўйин бошида юзага келган вазиятга тўхталмоқчиман. "Андижон II"нинг жароҳат олган футболчиси (Абубакир Режаббоев – таҳр.) тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Бу ҳолатдан кейин ўйин темпи пасайиб қолгандай туюлди. Мен ўйин олдидан футболчиларга ҳар бир баҳсга жиддий ёндашиш кераклигини тушунтиргандим. Талайгина вазиятлардан фойдалана олмадик. Худога шукрки, битта тўп киритиб, ғалаба қозондик. Жамоамиз аъзоларини, раҳбариятни, мухлисларни кейинги босқичга чиққанимиз билан табриклайман!

Кейинги босқичда қайси рақибга қарши ўйнашни истайман? - Ҳеч бир жамоани ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳар бир рақибга жиддий ёндашамиз", – деди Бердиев.

"Ҳаммани ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйин яхши бўлди. Кўп имкониятлар ҳосил қилдик, аммо барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Биргаликда меҳнат қилиб, гол урдик ва ижобий натижага эришдик. Жамоамиз аъзоларини табриклайман!", – деди Чобанов.  


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика