Latest news

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  16 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Анвар Бердиев: "Ҳакамнинг ҳуштаги билан бошланган ўйин унинг ҳуштаги билан якунланади" News

Анвар Бердиев: "Ҳакамнинг ҳуштаги билан бошланган ўйин унинг ҳуштаги билан якунланади"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (5:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.



"Барчага ассалому алайкум, Сизларни бу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Аввало "Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун мени қўл остимда жамоа биринчи учрашувини ўтказди. Албатта дебютимда жамоа йирик ҳисобда мағлубиятга учраши ёқимсиз ҳолат бўлди. Футболчилар ҳисоб 0:2 бўлганидан сўнг, билмайман негадир жуда хотиржамликка берилиб, ўйинни қўйиб юборишди, балки осонгина ғалаба қозонамиз деб ўйлашгандир. Лекин бу жуда катта хато, ҳакамнинг ҳуштаги билан бошланган ўйин унинг ҳуштаги билан якунланади. Бу орада футбол ўйнаш керак, хотиржамликка берилиш ярамайди, диққатни бир жойга жамлай ололмасангиз рақиб сизни ҳар бир вазиятда жазолаши мумкин. Бугунги учрашув бунга мисол.

Мухлисларимиз олдида бугунги ўйин учун хижолатдаман. Ўйинни қайта кўриб чиқиб, хатолар устида ишлаб кейинги ўйинга тайёрланамиз", - дейди Анвар Бердиев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика