Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Анвар Бердиев: "Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники" News

Анвар Бердиев: "Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин дербига хос руҳда ўтди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. "Андижон" футболчиси четлатилишидан аввал шогирдларим диққатни жамлаб ўйнаётганди, рақиб 10 киши бўлиб қолгач, хотиржамликка берилдик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ундан аввалроқ Ҳумоюн Муртазоевда яхши имконият бўлганди. "Сен урмасанг, сенга уришади" деганлари бор гап. 

- Рақиб футболчисининг четлатилиши сизнинг жамоангизни салбий таъсир кўрсатмадими?

- Йўқ, аксинча бизда кўпроқ вазият уюштиришга замин яратди. "Андижон" стандарт вазиятлардан унумли фойдаланди. Шунчаки хотиржамликка берилиш оқибатида жазоландик.

- Бугунги ўйинни мураббийлик фаолиятинингиздаги энг оғир мағлубият сифатида қабул қиласизми?

- Ҳар бир мағлубият мураббийга оғир алам қилади. Чунки ғалаба қўлга киритилганда жамоаники, мағлубият бўлса мураббийники. 

- Қанотлардан асосан бир хил тарзда ҳаводан узатма орқали ўйин ташкил этилди, бу кўп ҳам самар бермади...

- Машғулотлар жараёнида бунинг устида кўп ишлагандик, билмадим, бугун шогирдларимга ҳаяжон халал берди шекилли. Хато қилишдан қўрқиб ўйин намойиш этишди. Ўйинни таҳлил қиламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика