Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  14 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Анвар Бердиев: "Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик" News

Анвар Бердиев: "Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик"

Бугун Фарғонада ПРО-Лиганинг қолдирилган 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.




Мазкур тур доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик. Очиғи ўз майдонимизда ўйнаб туриб бундай ўйин намойиш этишни таърифлашга сўз топа олмаяпман. Мен ўйиндан олдин футболчиларга кўрсатма бераяпман, улар эса майдонга тушгач бунинг аксини кўрсатишмоқда. "Динамо" жамоаси характер кўрсатган холда ютиб кетди. Аввалги футболчиларимиз жамоада бўлганда ҳозир баъзи футболчилар 20 нафарлик рўйҳатга ҳам киришмаган бўларди. Бу ўйиннинг муҳимлик даражаси шундаки, футболчиларга кўрсатма бермаса ҳам вазиятни ҳис қилган холда майдонда борини бериб ҳаракат қилиши керак.

- Қийин вазиятда жамоани қабул қилиб олдингиз. Ўзингизда қандай босимни ҳис қилмоқдасиз?

- Буни баҳона қилиш керак эмас. Ўзимизни кўрдик, нафақат мен, балки футболчилар ҳам ўз-ўзларини синовдан ўтказишди. Футболчилар ўтириб таҳлил қилиши керак, нега ўша вақтда асосий таркибда ўйнамаган эканман деб. Мен яна бир бор раҳмат айтиб ўтмоқчиман, вилоятимиз раҳбари ва жамоамиз бошлиқлари деярли йўқолиб кетаётган жамоани сақлаб қолишди. Бизда умид пайдо бўлганди.

- Жамоангиз бугун ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлаяпсизлар. Навбатдаги учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз? Масалан қуйи тўртлик учрашувлари ҳақида...

- Тўғриси биз қуйи тўртлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандик. Жамоа ҳар ўйинда яхши ўйин кўрсатиб мағлуб бўлаверса, бу тўғри эмас. Футболда энг муҳими бу натижа. Натижа бўлмаса ҳарчанд ўйнасангиз ҳам аҳамиятсиз бўлиб қолади.

- Айвазов ва Асадов ўйинга кеч қўшилмадимикан?

- Уларга имконият тақдим этдик. Бугунги учрашувда улар ўзларини кўрсатишлари учун вақт етарлича эди. Ундан олдинги ўйинларда ҳам уларни кўрдик. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Битта имконият гол билан тугамадими, такрор ҳаракат қилавериш керак. Очиғи бугунги ўйинни қандай изоҳлашга ҳайронман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика