Latest news

17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  9 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1

Анвар Бердиев: "Дерби"лар ҳамиша муросасиз руҳда ўтган" News

Анвар Бердиев: "Дерби"лар ҳамиша муросасиз руҳда ўтган"

ПРО-Лига 11-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Турон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Анвар ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз..
- Авваломбор, барчага ассалому алайкум. Ўйинни ўзларинг кўриб гувоҳи бўлдинглар, ҳақиқатдан ҳам "дерби" мақомига мос беллашув бўлди. "Дерби"лар ҳамиша қийин бўлган, айниқса водий жамоалари ўртасидаги ўйинлар муросасиз руҳда кечган. Биз ҳозир бир очко олдикми, ёки икки очко йўқотдикми, бир нарса дейиш қийин. Лекин жамоамиз футболчиларига раҳмат айтаман, йигитлар охиригача борларини бериб курашишди. Навбатдаги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаймиз.

- Рақиб жамоа томонидан бугунги ўйинда 14 кишига қарши ўйнадик деган фикрлар айтиб ўтилди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Энди билмадим, агар "Турон" 14 кишига қарши ўйнаган бўлса, майдондаги уч ҳакам ҳам бизни либосда бўлиши керак эдику. Кўрдинглар, қанча вазиятларда бизнинг футболчилар карточкалар билан жазоланишди. Аслида бу ҳақида гапирмоқчи эмасман, ҳакамларни ишини назорат қиладиган қўмита бор. Бугунги ўйин учун ҳакамларга эътирозим йўқ.

- Сизнинг фикрингизча, ҳакамлар ўйин тизгинини назоратдан чиқариб юбормадими?
- Энди ҳакам ҳам барчамиз қатори оддий инсон. Кўраяпсиз, оддий вазиятларда футболчилар ҳам хатоликларга йўл қўйишмоқда. Бугунги ўйинда майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш кечди, бундан беллашувда ҳакамлик қилиш осон эмас. Такрор айтаман, ҳакамлар қўмитасини назорат қиладиган алоҳида қўмита бор.

- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар қачон ўйинларга қўшилиб кетиши мумкин?
- Таркибимизга янги жалб этилган футболчиларни аста-секин ўйинларга тайёрлаб бораяпмиз. Кўпроқ ҳужум чизиғи вакилларини жалб этганмиз, биттасини тушириб, биттасини майдондан олаяпмиз. Баъзи футболчиларга вақт етмай қоляпти. Тез орада янги қўшилган футболчилар ҳам ўйинларимизга тўлиқ қўшилиб кетишади" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика