Latest news

11:42"Насаф"да нима гаплар?  1 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  7 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15

Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди" News

Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"

Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлдинглар,  учрашув оғир кечди. Ютқазишимиз мумкин бўлмаган ўйинда ютқазиб қўйдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Ўтказиб юборилган голларда жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Бухоро"нинг голлари стандарт вазиятлардан киритилди. Стандартларда ҳар бир футболчи ўзи қўриқлаётган рақиб билан охиригача курашиши керак. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Гол ўтказвордикми, демак хато бутун жамоани бўлади.

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Бироқ, "Бухоро" ўз вазиятларидан унумли фойдаланиб кетди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ҳам голли вазиятларимиз бўлди, озгина омад етишмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика