Latest news

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  5 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" News

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Қизиқарли ва қийин учрашув бўлди. Жамоамиз қайтадан шаклланганида айтиб ўтгандим, мусобақада осон учрашув бўлмайди. Барча жамоалар ҳар бир очко учун жон-жаҳди билан кураш олиб боришади. Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

Бизга қийинчилик туғдирган яна бир холат қолдирилган учрашувлар эвазига тиғиз тақвимга дуч келдик. Футболчиларимизга бугун кўрсатган ўйинлари миннатдорчилик билдираман. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг руҳан тикланиб майдонда ўз ўйинини намойиш этиш осон иш эмас. Шуни ҳис қилган холда йигитлар билан бугунги беллашувга тайёргарлик кўрдик. Қийин ўйин бўлди, якунда ғалаба қозондик. "Хоразм" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Ҳозир мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган "Динамо" билан 2 очколик фарқ бор. Нима деб ўйлайсиз, "Истиқлол" юқори тўртликка чиқа оладими?

- Энди футболда олдиндан бирон нарсани айтиб бўлмайди. Имконият борми, охиригача ҳаракат қиламиз, курашамиз. Юқори тўртликка чиқишимиз рақиблар томонидан қайд этиладиган натижага ҳам боғлиқ. Навбатдаги "Оқ-тепа"га қарши ўйин ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Бу ўйинга ҳам астойдил тайёргарлик кўрамиз ва биз учун ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика