Антуан Гризманн: янгиланган "Атлетико"нинг қаҳрамони (мутолаа учун)
12 dec 2023 19:05
News
Антуан Гризманн: янгиланган "Атлетико"нинг қаҳрамони (мутолаа учун)
Ўтган мавсум "Атлетико" учун унчалик зўр ўтмади. "Матрасчилар" миллий биринчиликда ностабил ҳаракат қилишди, Чемпионлар лигасидаги ишлар эса ундан ҳам ёмонроқ. Мадридликлар илк ўйинда "Порту"ни мағлуб этишди ва шу билан ўша ЧЛда ортиқ ғалаба қозона олишмади. "Атлетико" якунда 5 йил ичида илк бор баҳорги евроларсиз қолди. Ва бу "матрасчилар"нинг ўтса бўладиган, аниқроғи "Порту", "Байер" ва "Брюгге" билан бир гуруҳда жойлашганида рўй берди. Жамоада жиддий пасайиш бўлди, бу эса бош мураббий Диего Симеоненинг келажагини шубҳа остига қўйди.
"Атлетико" устози рақибларнинг "матрасчилар"га қарши ўйнашни ўрганиб олганини тан олди. Ёки кетиш, ёки ниманидир ўзгартириш керак эди. Мутахассис иккинчи вариантни танлади ва жамоанинг ўйин услубини ҳимоявийдан ҳужумкорликка ўтказган ҳолда тубдан ўзгариш қилди. "Атлетико" ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида яхши маънода ўзгарди. "Матрасчилар" жасурроқ, ёрқинроқ ўйнашди ва асосийси натижага эга бўлишди. Янгиланган жамоанинг бош қаҳрамонларидан бири Антуан Гризманн бўлди. Француз Мадридга қайтди ва яна Симеонега ёрдам бермоқда.
Гризманнда қийин давр бўлди. Барчаси унинг 2019 йилнинг ёзида "Барселона"га ўтишга қарор қилганидан бошланди. Трансфер нархи 120 млн еврони ташкил этди. Антуанга ҳамма нарса босим ўтказди: ўтишдан сўнг "Атлетико"га бўлган садоқатини айтган баёноти, юқори нарх ва янги клубдаги қийин адаптация. Мунтазам равишда каталонияликларнинг французни унчалик ҳам яхши қабул қилмагани ҳақида маълумотлар чиқди. "Камп Ноу"даги илк мавсум муваффақиятсиз бўлди: ҳужумчи Ла Лигадаги 35та ўйинда атиги 9та гол урди. У "Реал Сосьедад"даги вақтларидан бери бунчалик кам гол урмаганди.
Кейинги мавсум Гризманн учун бироз яхшироқ ўтди. У бу сафар Испания чемпионатидаги 36 ўйинда 13та тўп киритди. Антуан шартномада кўзда тутилганидек 2021/22 йилги мавсумни "Барселона" таркибида бошлади, аммо ўша пайтда ижара асосида "Атлетико"га қайтиш имконияти пайдо бўлди. Француз Мадридга қайтишга қарор қилди. У ерда ҳам бошида осон бўлмади. Мухлислар сотқин деб ҳисоблаган футболчини қабул қилишмади. Ўйинчининг ўзи айбини майдонда ювиш иштиёқида эди. Унчалик ҳам муваффақиятли чиқмади. Форвард бутун мавсум давомида Ла Лигада фақатгина 3та тўп киритди.
Ўтган мавсум бутун "Атлетико" учун бўлгандек Гризманн учун ҳам қийин бошланди. У Чемпионлар лигасида 1та гол урди ва Ла Лигада самарали ҳаракатларсиз пайтлар бўлди. Аммо, Антуан мураббийи каби ўзгаришларга қарор қилганди. Футболчи ўтган мавсумни Испания чемпионатидаги 38та ўйинда 15та гол ва 16та ассист билан якунлади. У Ла Лигада голли вазиятларга жалб қилиниш бўйича энг яхши ўйинчи бўлди. Симеоне аввалига "Барселона"дан пастроқ нархга сотиб олиш учун Гризманнинг ўйин вақтини чеклади. Шу билан бирга фақатгина Науэль Молина ўтган мавсум Ла Лигада Гризманндан (2859)дан кўпроқ (2871) дақиқаларни ўтказди.
Антуан яна "Атлетико"нинг бош зарба кучига айланди. Бу сафар ўтган мавсум Ла Лигада 13та гол урган Альваро Мората билан. Шу билан бирга, французнинг ҳисобида 16та ассист, испанда эса 2та эди. Ўтган мавсум Гризманн учун гол+пас тизими (31 очко) бўйича энг яхшиси бўлди. У бунгача 5 йил давомида кетма-кет мавсумда 15тадан ортиқ ўйин ўтказган бўлса ҳам бунча очко йиғмаганди. Антуан жорий мавсумда ҳам юқори даражада ўйнашда давом этмоқда. Унинг ҳисобида 14та ўйинда 9та гол бор. Бу французнинг 2013/14 йилги мавсумдан бери энг яхши старти.
P.S. - Мақола 2 кун олдин бўлиб ўтган Ла Лига доирасида "Атлетико" - "Альмерия" ўйинидан олдин тайёрланган.
Гризманн майдоннинг сўнгги учинчи қисмида "Атлетико"нинг энг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. У 2023 йилда дарвоза томон зарба билан якунлаган 227та ҳужумда ва 39та голли ҳужумларда иштирок этган. Бу лигадаги энг яхши кўрсаткичлар. У Мадрид клубининг барча ўйинчилари орасида энг кўп дарвоза томон зарба бериш фоизига эга (30,2%). Антуан ўтган мавсум Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарлари бешлигига кирди. У ҳозирда фақатгина Жуд Беллингемга имкониятни бой берган ҳолда рейтингда 2-ўринни эгаллаб турибди. Француз ўтган мавсум якунига кўра Винисиус ва Микель Меринони 7та самарали узатмага ортда қолдирган ҳолда Ла Лиганинг энг яхши ассистенти бўлди.
Гризманн ҳужумнинг якунланиш қисмидан ташқари ҳам ўз жамоасига ақлбоварқилмас кучни бермоқда. У қуйироққа тушишдан қўрқмайди ва шерикларига тўпни эгаллаб олишда ва вазиятнинг кейинги ривожланишида ёрдам бермади. Антуан жорий мавсум жамоасига рақиб дарвозаси томон юришни таъминлаган 71та узатма ижро этди. У бу кўрсаткич бўйича ўз клубидаги энг яхшиси. У ўтган мавсум 81та эҳтимолий голли вазият яратди. Шу сабаб ҳам ассистлар бўйича юқори кўрсаткич бор. Жорий мавсум эса унинг ҳисобида ҳозирча Ла Лигада фақатгина битта самарали узатма бор.
"Атлетико" жорий мавсум 30та гол урди. Ундан кўпроқ фақатгина Мадриднинг "Реал" клуби (33) ва "Жирона" (34) урган. "Матрасчилар"нинг бундай ҳужумкор машинага айланганида Гризманнинг катта хизмати бор. Француз катта миқдордаги ишни бажаради ва шу билан майдоннинг турли қисмларида яхши ишлайди. Мадридликларнинг ҳужуми Антуан билан қизиқарлироқ ва хавфлироқ кўринади. У жорий мавсум рақиб жарима майдончасига 63та узатма ижро этди, бу эса "Атлетико"нинг бошқа ҳар қайси ўйинчисинидан кўпроқдир. Гризманн схема бўйича ҳужумчи ҳисоблансада жамоада кўпроқ плеймейкерлик қилади ва бу ишни ажойиб бажаради.
"Матрасчилар" Антуаннинг "Олтин тўп"га овоз бериш жараёнида атиги 21-ўринни олганидан ҳайратдалар. Мадридда уларнинг вакиллари анча юқори жойлашиш кераклигига ишончлари комил. Агар у шундай самарали ҳаракат қилишда давом этса ва Франция терма жамоаси Европа чемпионатини ютса унда "Олтин тўп" учун курашиш имконияти пайдо бўлади. Гризманн учун асосийси тўғри-тўғри рақобатчи сафига ўтишдаги айбини ювди ва яна "Атлетико" учун қадрдон бўлиб олди.
Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси
Comments