Latest news

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  0 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  4 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  9 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

Антонио Оливейра: "Рақибга нисбатан биз яхшироқ ўйнадик" News

Антонио Оливейра: "Рақибга нисбатан биз яхшироқ ўйнадик"

"Насаф" - Тракторсози" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Антонио Оливейра иштирок этди ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Биринчи бўлимда "Насаф"га қараганда яхши ўйнадик ва рақибга гол уришга умуман имконият бермадик. Лекин иккинчи бўлимдаги дастлабки 15 дақиқа мезбонлар катта куч билан олдинга боришди ва бизни қийнаб қўйиб, иккита гол уришга эришишди. Кейинчалик биз ўйин тизгинини ўз қўлимизга олишда бироз қийналдик. Аммо учрашув сўнггида ва умуман олганда, биз рақибга нисбатан яхши сифатли ўйин кўрсатдик дея оламан. Шу ўринда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Осиё чемпионлар лигаси энди бошланди ва ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ҳакамлар баҳсни яхши бошқариб боришди. Ўйиндаги энг яхши жамоа бу - ҳакамлар бўлишди", - дея ўз сўзини бошлади Антонио Оливейра.

- Мураббий алмашгани жамоа ўйинида қанчалик таъсир кўрсатди?

- Мағлубиятни бу билан боғламаган бўлардим. Гарча янги жамоага келган бўлсамда, жамоа билан яхшилаб танишиб олганмиз ва бир қатор ўйинларни ўтказишга ҳам улгургандик.

- "Насаф"нинг қайси футболчисини алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- Мен рақиб ўйинига эмас, балки ўз жамоа ҳақида қайғураман ва фикр юритаман. "Насаф" яхши ва кучли жамоа. Улардан ҳеч бир футболчини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Шунчаки жамоа яхши ўйнади.

- Иккинчи бўлимнинг дебютида қўйиб юборилган голлар нима билан боғлиқ?

- Жамоанинг бироз эътиборсизлиги қимматга тушди. Футболда биринчи ва иккинчи таймлардаги дастлабки 15 дақиқа жуда муҳим саналади ва шу дақиқаларда қайси жамоа яхши ҳаракат қилса, айнан ўша клуб ғалаба қозонади одатда. Статистика шуни кўрсатади. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида биз катта устунлик билан ўйнадик. Бироқ ўйлаган мақсадимизга етиша олмадик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика