Антонио Лопес Хабас: "Насаф" супер кучли жамоа экан. Фаолиятимда ҳали бундай ҳисобда мағлуб бўлмагандим"
		
		22 sep 2021 23:56
        News	
	 
				 
				Антонио Лопес Хабас: "Насаф" супер кучли жамоа экан. Фаолиятимда ҳали бундай ҳисобда мағлуб бўлмагандим"
- Ўйиндан олган таассуротларим унчалик ижобий эмас. Бундай катта ҳисобда мағлуб бўлишимизни кутмагандим. Қолаверса, ҳали фаолиятимда бирор марта бундай ҳисобда ютқазмаганман. Эндиги мақсадимиз - оддий кундалик ҳаётга қайтиб, бугунги мағлубиятни унутишимиз керак бўлади. Биз бундай йирик ҳисобда ютқазадиган жамоа эмасмиз. Бугунги рақибимиз супер даражада кучли ўйин кўрсатиб, бизни мағлуб этди. Энди биз олдингидек кучли даражамизга қайтиб олишимиз керак.
- "Насаф"нинг қайси жиҳати мураббийда яхши таассурот қолдирди.
- Бугун "Насаф" тўпни ушлаб туришда яхшигина устунлик қилди. Айнан улар тўп билан бўлганлиги учун ўйлаган ишлари амалга ошди. Бугун улар ҳар томонлама ажойиб ўйин кўрсата олди.

- Мағлубиятнинг сабаби сифатида нималарни келтира олади?
- Мағлубиятнинг асосий сабаби сифатида жамоанинг тезкор гол ўтказиб юборганини айтишим мумкин. Айнан шу голлар бизнинг режаларимизни бузиб юборди. Аслида ўйин олдидан илк дақиқалардан тўпни бермасликка, ўзини кўрсатишига имкон бермасликни сўрагандим. "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини билардик ва яна бир бора улар янада шаклланган жамоа эканлигини кўрсата олди. Бунинг натижасида биз ўйин тизгинини қўлимиздан чиқариб юбордик.
- Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида кимни айтган бўлардингиз? Сиз жамоангиз футболчилари хизматидан мамнун бўлдингизми?
- Айнан бирор футболчини кўрсатиб ўта олмайман. Айнан "Насаф" жамоасини кўрсата оламан. Улар жуда кучли жамоа. Биз ўз майдонимизда бирорта ўйин ўтказмадик. Балки шундай бўлганида бу бизнинг фойдамизга ишлаган бўлармиди...

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments