Latest news

17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  36 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2

Антонио Конте: “Раҳбарият талабимизни бажармаса ҳам ёмон жойи йўқ” News

Антонио Конте: “Раҳбарият талабимизни бажармаса ҳам ёмон жойи йўқ”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Сток Сити”га (5:0) қарши баҳсдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ўйинни ажойиб ўтказдик. Учрашувни яхши бошладик ва тезкор иккита гол урдик. Жамоам яна гол ўтказмади. Биз яна ва яна ишлашда давом этишимиз лозим. Сабаби олдимизда “Арсенал”га қарши муҳим баҳс бор. Ҳар бир ғалаба муҳим, аммо бугун уч очко олишимиз ва ғалабали серияни давом этитришимиз лозим эди.

Бугунги ўйин билан биз йилни мухлислар, футболчилар ва ўзим учун аъло даражада якунладик. 

Барча футболчиларни яхши формада ушлаб туриш учун ротация жуда муҳим. Олдинда январь ойининнг зич тақвими, февралдан Чемпионлар лигасига старт берилади. Шу сабаб менга ҳар бир футболчи муҳим.

Айни пайтда чемпионлик тақдири бизнинг қўлимизда эмас. Очиғини айтиш керак, “Манчестер Сити” фантастик юриш қилмоқда. Бизнинг қўлимиздан келадигани ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш. Кўрамиз, мавсум сўнгида нима бўларкин...

Мен раҳбарияти билан қишки трансфер ойнаси билн боғлиқ ҳолатлар бўйича гаплашиб олдим. Улар менинг истакларимни билишади. Мен мураббийман, футбол майдонида нималар рўй бераётганига жавобгар шахсман. Агар клуб таркибни кучайтиришга ёрдам берса бу яхши, ҳеч қандай ўзгариш бўлмасам ҳам ёмон тарафи йўқ”, дейди Конте.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика