Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  565 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Антонио Конте: "Пойгада қолдик. Мақсадимизга эришишга яқинмиз" News

Антонио Конте: "Пойгада қолдик. Мақсадимизга эришишга яқинмиз"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Арсенал"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ажойиб атмосфера. Биз мухлисларимизга раҳмат айтишимиз керак. Улар бизга катта куч беришди. Уларга эса яхши ғалаба билан жавоб қайтардик. Биз муҳим дербида ғалаба қозондик ва турнир жадвалида "Арсенал"га яқинлашдик. 

Албатта ҳали яхшилаб тикланиб олишимиз керак. Чунки, якшанба куни бизни мағлуб этган жамоа билан ўйнаймиз ("Бёрнли"). 

Футболчиларга ғалабани тўғри нишонлаш билан бирга, якшанба кунги учрашув ҳақида ҳам ўйлаш лозимлигини айтдим. Акс ҳолда бу ғалаба хеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади. 

Якшанба куни мухлисларимиз ҳам катта роль ўйнашади. Биргаликда олдинга боришимиз керак. Биз мақсадга эришишга яқинмиз. Биз учун осон ўйинлар қолмади. 

Уч очко олиш муҳим эди. Бунинг эвазига биз Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун пойгада қолдик", - деди Антонио Конте. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика