Latest news

09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  11 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3

Антонио Конте: «Мураббийликка ёшликдан ҳавас қилганман» News

Антонио Конте: «Мураббийликка ёшликдан ҳавас қилганман»

«Челси»нинг янги бош мураббийи Антонио Конте Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида ёшлиги, мураббийликка қандай қилиб меҳр қўйгани, ҳаётидаги илк скудетто ва бошқа кўплаб мавзулардаги фикрларини баён қилди.

Қуйида эътиборингизга мазкур интервьюнинг биринчи қисмини ҳавола қиламиз.

«Болалигим турфа воқеаларга бой тарзда ўтган, - дея сўз бошлади Конте. - Тенгқурларим билан доим кўчада футбол ёки теннис ўйнардик. У вақтлари машиналар кам бўлгани учун тош ётқизилган ҳар бир ҳудуд бизга майдон вазифасини ўтаб бераверарди. Ота-оналаримиз ҳамма вақт иш билан банд бўлишгани сабабли, ҳаёт учун мустақил курашишни ўрганишимизга тўғри келарди.

Биласизми, инсоннинг ҳаётида қулайлик ва шароитлар қанчалик яхшиланиб борса, меҳнаткашлик ва бирор мақсад йўлида ўзини қурбон қилиш хислатлари шунчалик камайиб боради, шекилли. Мен ҳозир эсга олган пайтларда биз шохларга илиниб қолган тўпни олиб тушиш учун дарахт­ларга қўрқмай чиқиб кетаверардик. Ҳозирги вақтда эса бундай ҳолатларга, дейлик, тўп учун дарахтга тирмашаётган болаларга, бунга йўл қўядиган ота-оналарга умуман кўзингиз тушмайди.

Албатта, отам футболчи бўлиб етишишимга етарлича таъсир кўрсатган. Чунки у «Ювентино Лечче» жамоасининг мураббийи ва президенти ҳисобланарди. Табиийки, мен ҳам ўсмирлик чоғларимда «Лечче» академиясида таҳсил олганман ва бўш вақтларимда ўзимча укамга футболдан сабоқ берардим. Хуллас, ўша вақтларданоқ менда мураббийликка, кимгадир ниманидир ўргатишга ҳавас пайдо бўлган».

Ниҳоят, Конте орзиқиб кутган пайт етиб келди - «Лечче» устози Евгенио Факетти 1986 йилнинг апрелида «А» серия доирасидаги «Пиза»га қарши ўтган учрашувда 16 ёшу 8 ойлик Антониони майдонга туширди.

«Бу инсон «ташкиллаштирилган хаос» лақаби билан танилган. У ўша вақтлари янгиликларга ортиқча иккиланишларсиз, чўчимай қўл урадиган мутахассис эди. Ҳалигача деярли барча ишларимни аввал Евгенио билан маслаҳатлашиб, кейин амалга ошираман. Умуман, Факетти - каминага чиндан ҳам жуда кўп нарсаларни бера олган инсон. Кимдир 16 ёшли болакайга дебют учун имкон бердими, демак у сизга жуда ишонади».

Факетти, шунингдек, Антонио Кассанони ҳам илк бор расмий ўйинда қўрқмай майдонга туширган.

«Оддий кўча футболидан чинакам профессионал фаолият чўққисига чиққан инсонни кўз олдингизга келтирмоқчи бўлсангиз, билингки, сиз Кассано ҳақида ўйлаяпсиз. У тўп билан ақлга сиғмайдиган шундай сеҳргарликлар қилардики, ҳайратдан ёқа ушлардим!»

Конте ўзининг бўлажак рафиқаси - Элизабетни тушликка таклиф қилганида, бечора қиз ёш футболчининг автомобилини унчалик хушламаганди.

«Ўша «Порше» - футболчилик давримдаги камсонли қимматбаҳо харидларимдан бири эди. Хуллас, Лизани ресторанга олиб кетиш учун борганимда, машина унга ўта ноқулай туюлди. Устига-устак, эртасига «Порше» бузилиб қолди. Шунинг учун, Лизани олишга «ФИАТ» русумли машинада бордим. Эҳ, бу «ФИАТ» мендан ҳам ёши каттароқ, аммо шу билан бирга, кенг ва қулай эди!»

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика