Анри Венгер туфайли "Арсенал"дан кетади
12 jul 2016 13:10
News
Анри Венгер туфайли "Арсенал"дан кетади
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "тўпчилар" устози Арсен Венгердан клубнинг ўсмирлар жамоасига мураббийлик қилишни сўраган, аммо франциялик мутахассис рад жавобини берди.
Сўнгги пайтларда Анри "Арсенал" академиясига янги келган болалар билан ишлаётган эди. У А категориядаги лицензияни олганидан сўнг ўзини юқорироқ даражада синаб кўрмоқчи. "Тўпчилар" ўсмирлар академиясининг раҳбари Тьеррига 18 ёшгача бўлган жамоани бошқаришни таклиф қилди, аммо Венгер бунга қарши чиқди.
Венгернинг фикрича, "Арсенал" ўсмирларини фақат шу ишга бор эътиборини қаратган мутахассис шуғуллантириши керак. Анри эса телевиденияда эксперт сифатида ҳам ишлайди. Тьерри ўсмирлар билан текинга ишлашга рози эди, аммо бу вариант ҳам Арсенни қониқтирмади. Маълумотларга кўра, Венгер рақобатдан қўрқяпти, чунки Анри тез орада унинг жойига даъвогар бўлиши мумкин.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments