Англиянинг уч клуби "Эвертон"ни судга бермоқчи
17 nov 2023 21:12
News
Англиянинг уч клуби "Эвертон"ни судга бермоқчи
"Daily Mail"нинг ёзишича, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганидан кейин "Бернли", "Лидс" ва "Лестер" клублари "Эвертон"ни судга бермоқчи. Улар Мерсисайд клубидан пул ундириб олишмоқчи. Умумий сумма 300 млн фунтни ташкил қилади. Уларнинг АПЛдан тушиб кетишларига асосий сабаби сифатида шуни кўрсатишмоқда.
бугун "Бернли", "Лидс" ва "Лестер" раҳбарлари учрашув ўтказишган ва музокаралар олиб боришган. Унда томонлар бир қарорга келишган.
Ўтган мавсумда "Эвертон" сўнгги турга келибгина лигада қолишни аниқлаштирди. "Лидс" ва "Лестер" эса Чемпионшипга тушиб кетди. "Бернли" эса "Эвертон"нинг 2020/21 йилги мавсумда ҳам молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун уларнинг қаторига қўшилган.
Барча уч клублар ўтган мавсум давомида ушбу ишлар амалга оширилмаганини таъкидлашган. Агарда ўшанда "Эвертон"дан 10 очко олиб қўйилганида, лигадан тушиб кетган бўларди.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments