Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Англиянинг бўлажак чемпионини мағлуб этган «Ливерпуль» ҳақида News

Англиянинг бўлажак чемпионини мағлуб этган «Ливерпуль» ҳақида

Клопп АПЛнинг ўйин бўйича иккинчи жамоасини туза олди ва биринчи жамоани енга олди. Бугун Салах, Мане ва Фирмино "банда"си ҳақида сўз юритамиз.

Клопп АПЛ тақвимига қарши жанг очди

Англия чемпионати тақвими футболчиларни "ўлдиради". Унга яна ички кубок баҳслари ва еврокубокларни қўшинг – натижада клуб мураббийлари бекорга нолимаётганини тушуниб етасиз.

Аммо Юрген Клопп вазиятдан чиқиш йўлини топган кўринади. Германиялик АПЛдаги бошқа ҳамкасбларига нисбатан кўпроқ ротацияга мурожаат қилади. Юрген кўпчиликка сездирмай, номлар эмас, бутун жамоа ўйновчи схемани йўлга қўя олди. Яқин-яқингача "Ливерпульни" Манесиз тасаввур қила олмай қолгандик. Ҳозир вазият бошқачароқ.
Ҳозирда кўплаб экспертлар бир саволга жавоб қидиришмоқда: нега Коутиньо кетгани "Ливерпуль" ўйинига таъсир қилмади, нега ҳужум бундан зарар кўрмади? Жавоб шундай – "қизиллар" чемпионат бошидан бери ўтган вақт ичида 21 та турни "4-3-3" схемасида ўтказдилар. Табиийки, мураббий танловига кўра (асосий таркиб), ярим ҳимоячилар вазифалари бироз ўзгаради. Аммо бутун АПЛда ўртача ўйинчи алмаштириш 2.4 кўрсаткични ташкил қилаётган бир паллада, бу кўрсаткич "Ливерпуль"да ҳар ўйин асосий таркибда 4.1 тадан ўзгариш амалга оширилади. Хатто Гвардиола ҳам асосий таркибни бу қадар кескин ўзгартириб ташлашдан ўзини тийиб турибди, Клопп эса таваккалчи. Ундан кейинги ўринни Бенитес эгаллаб турибди, испаниялик мутахассис ўртача 2.9 ўзгартиришни амалга оширмоқда.

Тактик ўйини йўлга қўйилган - "Ливерпуль"  
Жамоанг таркибида Мане ва Салах бор экан, тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланмаслик аҳмоқликнинг ўзгинаси бўлади. Клопп ҳозирча ҳар ҳолда бу хатога йўл қўймаяпти. Ҳали март ойи бошланмаган бир вазиятда "қизиллар" чемпионликни нишонлаган "Лестер" ва "Челси" (уларнинг чемпионлик мавсумларидаги натижа)дан яхшироқ кўрсаткичга эга. Клопп шогирдлари нафақат тезкор қарши ҳужумлар билан мақтана олади, балки жамоа ўйин давомида ҳам ўзгара олиши билан ажралиб туради. Одатда дастлабки ўн беш дақиқада футболчилар рақибни ўрганиб чиқишади ва ундан кейин "ҳамла" қилишади. Дастлабки 15 дақиқада "Ливерпуль" бор йўғи 5та гол урган, ўйиннинг қолган дақиқаларида эса уларни тўхтатиш тобора қийинлашиб кетмоқда.

16 - 45-дақиқалар оралиғида "Ливерпуль" голларининг 38% фоизини уришга эришган. Танаффусда Клоппдан кўрсатма ва қўшимча маслаҳатларни олган футболчилар иккинчи таймда ҳам ўйин суратини туширмасликка ҳаракат қилади. Бу ерда аввалроқ таъкидлаганимиз, қолганларга нисбатан кўпроқ ротация қилинаётгани ва таркибдаги футболчилар ҳали чарчамагани қўл келмоқда.
Клопп қўл остида икки дарвозабон, тўртта марказий ҳимоячи, чап ва ўнг қанотда иккитадан ҳимоячи, марказдаги учлик учун етти футболчи ва фақат ҳужумдаги трио одатий кўринишда бўлса, рақибга мослашиш ва кучни тўғри тақсимлаш имконияти юзага келади. Клопп бошлиқ "Ливерпуль" рақиб ва ўйин боришига қараб ўзгарганини хатто "Манчестер Сити" тушунмай қолди, шунинг учун ҳам 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.



Аммо ҳимоя чемпионларникидек эмас
"Ливерпуль"да кайфият, руҳият борасида, тактик схемалар, кучли ҳужум чизиғи ва етакчилар борасида муаммо йўқ. Барчаси чемпионлик учун курашиш талабига жавоб бера олади. Салах чемпионлик мавсумларидаги Махрез ёки Азар ролига жуда мос келади. Мисрлик - Европада биринчилардан бўлиб 30та гол уришга муваффақ бўлди. Тезкор футболчи ва майдондан ташқарида содда йигит. Бош мураббий Клопп билан ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ.
Нимадир етишмаяпти-а? Чемпионлик йўлида "Манчестер Сити"дек "акула"дан ташқари, ҳимоядаги оғриқли нуқта ҳам бор. Яқинда Чемпионлар Лигасида "Порту"га қарши ёмғир остида ўтган, ишончли ғалабага эришилган ўйинда ҳам (5:0), Клопп ҳимоячилари "драконлар" икки бор йўқ жойдан вазиятга эга бўлишларига йўл қўйиб беришди. Ҳозирда ўз ўйинини топа олмаётган ва омади ҳам чопмаётган "Вест Хэм" ҳам Кариус дарвозаси томон йўл топа олди. Ван Дейк ҳимоячилар етакчисига айлана олмади, қанот футболчиларида қандайдир қўрқув бордек. Натижада "Ливерпуль" дарвозаси олдида, МЮдагидан камроқ хавфли вазиятлар юзага келсада, айнан ливерпулликлар кўпроқ гол ўтказиб юборишди. Балки уларга Де Хеа етишмаётгандир?

Жаҳоннинг энг кучли триолардан бири
Бу мавсум ҳужумдаги учлик етмишга яқин гол уришга муваффақ бўлди. Энг қизиғи, баъзан Фирмино "Ливерпуль" даражасидаги форвард эмас деб қолишади. Эмишки, жамоа "янги Суарес"ни излаб топиши керак. Аммо бразилиялик ундан анча қимматга сотиб олинган Лукакудан кўпроқ фойда келтирмоқда. Буни статистика яққол кўрсатиб турибди. Мане ҳам маълум муддат жамоага керак бўлмай қолгандек бўлди. Аммо у йўқ ўйинларда Садьонинг ўрни яққол сезилиб қолди.

Сенегаллик, бразилиялик ва мисрлик чарм тўп усталари ҳужумдаги вазифаларни бўлишиб олишди. Манеда тезлик ва йўлга қўйилган зарбаси бор. Фирмино ҳар бир қарич ер учун кураш олиб боради ва позицион ҳужумда катта фойда келтиради. Салах эса... У барчасини аъло даражада уддалаяпти. Дриблинг, тезлик, зарбалар, голли узатмалар ва бевосита голлар. Айтишадику, исталганидан бор. Бу трио мавсумнинг энг кучли учлигига даъвогарлик қилишмоқда. ПСЖда Кавани, Неймар ва Мбаппе бор, аммо "Ливерпуль" триосида ўзининг устун томонлари етарли. Ҳа, Мане "бразилча капоэйра" ҳаракатларини қайтариб, рақсга туша олмас, лекин дарвозага аниқ зарба бера олади!



Кейинги мавсум – ҳал қилувчиси

2019 йил баҳорида чемпионликка чинакамига асосий номзод бўлишчун ҳали кўп иш қилиш керак. "Ливерпуль"да жаҳон даражасидаги дарвозабон йўқ. Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячиси бўлсада, улар прессинг қила олаётган бўлсада, ҳимоячилар ўртасида жамоавий (систематик) ўйин йўқ.
Агар яқин йиллар ичида чемпионлик титулига эришса, "Ливерпуль" футболчиларини ўша машҳур "Битлз" гуруҳидек яхши кўриб қолишади. Буни энди вақт кўрсатади. Аммо кейин нима бўлган тақдирда ҳам, Клопп бошчлигидаги "Ливерпуль"нинг ҳужумдаги ўйинидан ва йўқ жойдан ўз дарвозаси олдида рақибга вазият "яратиб бераётгани"дан завқланишимиз зарур. АПЛда айнан Клопп жамоаси "Манчестер Сити"ни биринчи бўлиб мағлуб этгани ҳам тасодиф эмас. Агар Салах ёзда бошқа клубга кетиб қолмаса, янги мавсумда "Ливерпуль" кўп нарсага эришиши мумкин.
"Ливерпуль" ҳали ўсиши мумкин бўлган, ўсиши керак бўлган жиҳатлар бор, аммо ҳозироқ жамоа мухлисбоп ўйин кўрсатаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Ўтган мавсум "Тоттенхэм" чемпионликка даъвогарлик қилишга руҳан тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйди. Лекин ҳимояда кутилмаган хатоларга йўл қўядиган "Ливерпуль" Манчестер ва Лондондаги рақибларидан айнан ҳужумдаги ёрқинлик, иштиёқ эвазига ўзиб кетиши мумкин.

Клопп тактика ва ўйин услуби, алоҳида исмлардан муҳмроқ бўлган жамоа яратиш устида ишламоқда. "Ливерпуль" – бугуннинг ўзида АПЛнинг энг кучли икки жамоасидан бири.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика