Latest news

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Англияни зир титратган феномен Канчельскис ҳақида News

Англияни зир титратган феномен Канчельскис ҳақида

Ҳеч ким танимаган Собиқ Иттифоқ болакайи Англияга ташриф буюрди ва "Манчестер Юнайтед" мухлисларининг ёқимтойига айланди.

Ўтган асрнинг олтинчи декадаси сўнгги йили 23 декабрида туғилган Андрей Канчельскис 10 йилдан ошиқроқ вақт давомида мураббийлик билан шуғулланиб келмоқда.

Балки унинг мураббийлик фаолияти бутун дунё футбол ҳамжамиятида унчалик мақтовга сазовор бўлмагандир. Бироқ 90-йиллар бошидаги унинг эришган муваффақиятлари ҳали ҳамон мухлислар ва журналистлар томонидан қадрланиб келинади. Барча мухлислар унинг қанчалик тез даражада “Олд Траффорд“нинг ёқимтойига айланганини, Алекс Фергюсоннинг ишончига тезда киргани, Туманли Альбионда ўзи учун катта ҳудуд очиб олганини яхши билади.

У "Шахтёр"дагилигадаёқ Фергюсоннинг эътиборига тушганди

Унинг фаолияти Собиқ СССРни қайта қуриш даврида бошланганди. 1986 йилда ўзи туғилган Кировоград шаҳрида футбол билан шуғулланиб юрганида унинг иқтидорини тезда пайқашди ва Киевнинг “Динамо“сига таклиф қилишди. Бироқ барча футболчилар каби у ҳам армияга борди ва муддат якунланганидан кейин республиканинг бошқа бир клуби Донецкнинг “Шахтёр“ жамоасига ўтишга қарор қилди.

Донецкликлар сафида у ўзининг қанчалар даражада юқори савияли футболчи эканлигини кўрсатди ва СССР термасида дебютини ҳам амалга оширди. Айнан СССР термасидаги ўйинларидан кейин унга “Манчестер Юнайтед“ менежери Сер Алекс Фергюсон эътибор бера бошлади ва Шотландия ҳамда СССР термалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини кўргани борди. Ўша пайтларда Ферги МЮ ўнг қанот ярим ҳимояси учун иқтидорли футболчи излаб юрганди ва Канчельскис иштирокидаги ўйин унга жуда маъқул келди.

Собиқ Иттифоқда бўлаётган сиёсий ишлар унинг “Манчестер Юнайтед“га ўтишига туртки бўлди ва фантастик трансфер амалга ошди. Ташқи кучларнинг сиёсий ўрни кўпайиб кетганидан Собиқ Иттифоқ кучсизланиб борди ва ўз фуқароларига талабларини қўя олмай қолди. Ҳусусан, спортчиларга СССРни тарк этиб, истаган жойида фаолиятини давом эттиришига рухсат берилди. Иқтисодиётдаги муаммолар эса спортни иккинчи, учинчи, тўртинчи ўринларга тушириб юборди. Футболнинг бир ўзи олдинга қараб интилди, бироқ барча клубларда ҳам ишлар бир текисда давом этмади. Ана шу йўл орқали Европанинг топ клублари арзон нархлар эвазига ажойиб футболчиларни сотиб олишни бошлади.

Айтишларича, Канчельскис билан шартнома имзолашни “Манчестер Юнайтед“га ўз даврининг машҳур футбол агентларидан бири бўлган Руне Хауге тавсия қилган экан. Хауге доимо ўзи қизиқтирган футболчиларни доимо қандайдир клубларга таклиф қилиб юрган, бу футболчи ушбу клубларга тўғри келадими ёки йўқ, бунинг фарқи бўлмаган. Бироқ у тавсия қилгунга қадар Сер Алекс “Шахтёр“да ўйнаб юрган вақтидаёқ Канчельскиснинг маълумотларини ўзига олиб қўйган ва кузатиб юрган бўлган.

Интернет ҳали дунё аҳлига кириб келмаган даврда мураббийлар чет эллик футболчиларни VHS-кассеталар ёрдамида кўришарди. Фергюсон эса Канчельскиснинг ўйинларини диққат билан томоша қилиб чиқди ва 650 минг фунтлик трансферга розилик берди. Ҳа, кам эшитилади. Бироқ ўша даврда бу жуда катта сумма ҳисобланарди ва ҳеч ким танимайдиган футболчи учун бундай катта сумма тўлаш ҳақиқий хавф эди. Фергюсон бундан қўрқмади ва адашмади.

13 бахтли орасидаги энг бахтлиси

Канчельскис “Манчестер Юнайтед“нинг асосий таркибига тезда кириб кетди ва ўнг қанот ярим ҳимоясини ўзиники қилиб олди. 1992 йилда ташкиллаштирилган АПЛда у 3 мавсум ўтказди ва “қизил иблислар“ таркибида 2 чемпионлик совринини қўлга киритди. 1992 йилда АПЛда атиги 13 нафар чет эллик бор эди ҳолос! Буни қаранг, ўша йилга қадар МЮнинг сўнгги чемпионлиги 26 йил олдин қўлга киритилган ва клуб мухлислари буни анча йиллар кутишганди.

Андрей Канчельскис Англияда мутахассис ва мухлисларнинг ишончига катта тезлик билан кирди ва хайратлантира бошлади. У ўнгда қанот қоқиб учаётгандай кўринар ва ўша пайтларда Англия футболи учун ажабтовур футболчи деб ҳисобланарди. У Райан Гиггз, Ли Шарп, Дэвид Бекхэм фонида йўқолиб қолмасди ва тўпни рақибларидан олиб қўйиб, тезкорлик билан ҳужумга ўтиб, марказга кириб бориб, дарвозага аниқ ва кучли зарба беришни уддалай оларди.

Андрей Канчельскис — футбол оламида қанот ярим ҳимоясининг янгича формациясини очиб берган футболчи сифатида тарихда қолди. Ўша даврларда қанот ярим ҳимоячиларининг асосий вазифаси — ўз қанотидан “подачалар“ қилиш, марказда ўйнайдиганлар эса тўпни қабул қилиши талаб қилинарди. Канчельскис эса бир вақтнинг ўзида ҳам қанот ярим ҳимоячилари, ҳам марказий ҳужумчиларнинг ишини қила олар, ўйин давомида қанотдан марказга ёриб кириб, зарбалар берарди. Ҳа, ҳозир бундай футболчилар бор. Бироқ ўша даврда бундай ҳусусиятга эга футболчи деярли йўқ эди.

Собиқ Иттифоқда катта бўлган Андрей Канчельскис ўйин нуқтаи назаридан ғирт британча кўринарди. У Блохин, Беланов, Протасов, Шевченко каби футболчилар тарбияланган футбол мактабида камол топганди ва улар каби ўзгача ўйин кўрсатарди. Ҳудди у бошқа сайёрадан келгандек эди.

Тақдир хазилини қарангки, Канчельскис учта терма жамоанинг либосини кийди. Украина термасида ўйнамади у... Андрей ушбу давлатда қочоқ сифатида яшагани — факт. Бунга қадар у СССР термаси таркибида ўйнарди, кейинчалик давлат парчаланиб кетди ва МДҲ термаси либосида ҳам майдонга тушди. 1992 йилги Евродаги омадсизликдан кейин унга Россия термасини таклиф қилишди. Бунга у розилик берди.

Бекхэмдан кўра, Канчельскис қадрлироқ

1996 йилги Еврода у Россия термаси таркибида 2 ўйинда қатнашди. Бироқ у жаҳон чемпионатида ўйнай олмай қолиб кетди. У ўша машҳур “14 кишининг хати“ имзоловчиларидан бири бўлгани 1994 йилги мундиал эшикларини ёпиб қўйганди. 1998 йилги мундиалга эса у бормади. Ваҳоланки Андрей термадаги сўнгги ўйинини 1998 йилнинг 5 сентябрь кунида Украина термасига қарши ўтказганди. Киевдаги “Олимпийский“ стадионида руслар 2:3 ҳисобида ютқазган ўйинда Канчельскис 71-дақиқада ўз жойини Валерий Карпинга бўшатиб берганди.

Клублардаги фаолияти ҳақида гапирсак, Андрей 1995 йилда Фергюсон билан муносабатлари ёмонлашаётган пайтда “Манчестер Юнайтед“ни тарк этди. Гарчи ўтмишдаги бўлган ширин хотираларга қарамасдан томонлар ўртасида низо келиб чиқди. “Олд Траффорд“дан кейин у “Эвертон“ ва “Рейнжерс“ каби жамоаларда ҳам яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, “Фиорентина“, “Манчестер Сити“ ва “Саутгемптон“ каби клублар таркибида ҳам ўйнади. 2003 йилда Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол“ жамоаси таркибида кўриниш берди. У футболчи сифатидаги фаолиятини 2006 йилда “Крилья Советов“да якунлади.

Нима бўлган тақдирда ҳам “Манчестер Юнайтед“ мухлислари “Класс 92“даги Дэвид Бекхэмдан кўра, Андрей Канчельскисни илиқроқ кутиб олишади. Андрейнинг феноменлиги футболнинг оддий бўлмаган даврларида катта нур сочган ва унинг ортидан футбол ўзгача процесс йўлидан кетган. Орадан эса шунча йиллар ўтди ва у ярим ҳимоячилар йўлини бошқа томонга буриб қўйди. Ҳозирги қанот ярим ҳимоячилари эса айнан Канчельскис услубида ўйнамоқда. Шундай типдаги футболчи орадан йиллар ўтиб, ўзбек футболининг ёқимли бўлагига айланиши ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Ана энди биз ўзбек ва инглиз футболининг икки ажралмас бўлаги - "Навбаҳор" ҳамда "Манчестер Юнайтед"ни бирга боғласак бўлади!

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика