Latest news

13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   6 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  1 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  1 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  1 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  4 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   5 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  4 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   78 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  13

Англия премьер-лигаси. 16-тур йўқотишлари News

Англия премьер-лигаси. 16-тур йўқотишлари

Бугун, Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин эгаллаган етти учрашув бўлиб ўтади.
FIFA.UZ фойдаланувчиларига эса, бугунги учрашувларда майдонга туша олмайдиган футболчиларни рўйхатини эълон қиламиз.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" 17:45
Турнинг марказий учрашувларидан бири бўлган учрашувда мезбонлардан Венсен Компани, Яя Туре, Серхио Агуэро майдонга тушишга тайёр. "Бавария" билан бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган Мика Ричардс эса, учрашувни ўтказиб юборади. Бундан ташқари Настасич ва Йоветич ҳам ўйинда қатнашмайди.

Лондонликлар таркибида Арсен Венгер Бакари Саньяни майдонга тушуришга жазим этармикин? Мазкур футболчи оёғида жароҳат бор. Лукас Подольски эса тўлиқ спорт формасини тиклаб олгани йўқ. Аксинча Жек Уилшер ва Аарон Ремзи эса майдонга асосий таркибда тушишга тайёр.

"Кардифф" - "Вест Брович" 20:00
"Кардифф" жамоаси ҳимоячиси Эндрью Тейлор жароҳатдан тикланиш жараёнида ўнинг ўрнини эгаллаган ҳимоячи Деклан Раддани захира ўриндиғига равона этишга тайёр.
"Вест Брович" таркибида эса, машҳур футболчилардан бири бўлган Николя Анелка бир ярим ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишга тайёр. Йонес Олссен эса учрашувни мадон ташқарисиа кузатишга мажбур.

"Челси" - "Кристал Пэлас" 20:00
Лондон жамоасида эса, фақатгина бир йўқотиш бор у ҳам бўлса - Гари Кейхилл. "Стяуа" билан бўлиб ўтган учрашувда дам олган Сесар Аспуликуэта эса майдонга тушиш эхтимоли катта.

Меҳмонлар таркибида ҳам йўқотишлар бор, у ҳам бўлса ҳимоячи Дина Мокси. Аксинча Янник Боласии эса рақибларга қарши курашишга тайёр.

"Эвертон" - "Фулхэм" 20:00
Жеймс Макартни "Эвертон"га бугун ёрдам бера олмайди. Бунга эса, огоҳлантиришлар сабабчи. Унинг ўрнини Леон Осман эгаллаши кутилмоқда. Тони Хибберт эса, кечаги машғулотларда қаҳрамонларча ойёғини қайириб олган. "Фулхэм"га бугунги учрашувда Даррент Бент каттагина куч қўшишга тайёр.

"Ньюкасл" - "Саутгемптон" 20:00
Мезбонлар таркибида ҳам кичик йўқотиш бор у ҳам бўлса ярим ҳимоячи Йоан Кабайе.

"Саутгемптон" жамоасида эса қора кунлар давом этмоқда. Ушбу жамоада бугун Артур Боруц, Келвин Девис, Наталиел Клайн, Даниел Фокс ва Виктор Ваньяма майдонга туша олмайди.

"Вест Хэм" - "Сандрленд" 20:00

"Вест Хэм" сафида эса  Гай Демси, Жеймес Колинс майдонга тушиши мумкин. Кевин Нолан 3 учрашувга четлатилган. Стюарт Даунинг ва Энди Кэррол жароҳати боис учрашувни ўтказиб юборади. Жеймис Томкинс ва Равел Мориссон учрашувни ўтказиб юборишлари ҳақиқатга яқинроқ.

"Халл" - "Сток Сити"

"Халл" бош мураббийи Стивен Куин ва Соне Алуко хизматидан ҳозирча фойдалана олмайди.

"Сток Сити" бош мураббийига бугунги учрашувда қийин бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Асмир Бегович жароҳати боис жамоасига ёрдам бера олмайди. Эрик Питерс рақибларни ер тишлатишга тайёр. Метью Этерингтон ҳали ўйнашга тайёр эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика