Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Англия Кубоги. "Ливерпуль" жанговар кечган ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди News

Англия Кубоги. "Ливерпуль" жанговар кечган ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Англия Кубоги ярим финалидан ўрин олган учрашуви якунланди.

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 2:3

Голлар: Ибраима Конате (Эндрю Робертсон) 9', Садио Мане 16', Садио Мане (Тиаго Алькантара) 45', Джек Грилиш (Габриэль Жезус) 47', Бернарду Силва 90+1

"Манчестер Сити": 13. Зак Стеффен, 27. Жуан Канселу, 5. Джон Стоунз, 6. Натан Аке, 11. Александр Зинченко, 20. Бернарду Силва, 25. Фернандиньо, 47. Фил Фоден, 9. Габриэль Жезус (26. Рияд Марез 83'), 7. Рахим Стерлинг, 10. Джек Грилиш.

Захира: 31. Эдерсон Мораес, 3. Рубен Диаш, 8. Илкай Гюндоган, 14. Эмерик Ляпорт, 16. Родриго Эрнандес, 17. Кевин Де Брюйне, 48. Лиам Делап, 90. Ромео Лавия.

"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 5. Ибраима Конате, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 8. Наби Кейта (14. Джордан Хендерсон 73'), 3. Фабиньо, 6. Тиаго Алькантара (17. Кертис Джонс 87'), 11. Мохамед Салах, 10. Садио Мане (20. Диогу Жота 85'), 23. Луис Диас (9. Роберто Фирмино 85').

Захира: 62. Куивин Келлехер, 7. Джеймс Милнер, 12. Джо Гомес, 21. Константинос Цимикас, 32. Жоэль Матип.

Огоҳлантиришлар: Габриэль Жезус 28', Фабиньо 37', Наби Кейта 48', Фернандиньо 57', Садио Мане 61'

Manchester City

Jack Grealish - 47', Bernardo Silva - 90'

FA Cup . Round Semi Finals

16/04/2022, 20:30

3
:
2
Finished

Liverpool

Ibrahima Konate - 9', Sadio Mane - 17', Sadio Mane - 45'

Stadium: Wembley

Referee: Michael Oliver

45'
90'
27'  Gabriel Jesus
47'  Jack Grealish
47'  Gabriel Jesus
57'  Fernandinho
83'  Gabriel Jesus (Riyad Mahrez)
90'  Bernardo Silva
9'  Ibrahima Konate
9'  Andrew Robertson
17'  Sadio Mane
37'  Fabinho
45'  Sadio Mane
45'  Thiago Alcantara
48'  Naby Keita
61'  Sadio Mane
73'  Naby Keita (Jordan Henderson)
85'  Sadio Mane (Diogo Jota)
85'  Luis Diaz (Roberto Firmino)
87'  Thiago Alcantara (Curtis Jones)


90+5. Ўйин якунланди! "Ливерпуль" финалда!!!

90+5. Фирмино дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб ҳисобни ўзгартира олмади!!!

90+4. Салаҳнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90+3. Стерлингнинг ерлатиб берган зарбасини Алиссон ушлаб олди.

90+2. Фернандиньонинг кучли зарбаси "Ливерпуль" футболчиларига тегиб йўналишини ўзгартирди. Ўйин сўнггида майдон "ёнмоқда".

90+1. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

Марез жарима майдончасига кириб келиб зарба йўллади, тўп дарвоза томонга бормай Бернарду Силвага келиб тушди, португалиялик форвард эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

90+1. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб қисқарди!

89. Салаҳ жарима майдончасига "ёриб" кирди, аммо якуний зарбани бера олмади.

84. Стерлингнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи анчагина ноаниқ кетди.

80. Тўп назорати асосан ливепулликларда. 

72. Робертсон Диасни олдинга бошлади, Луис тўпни Акенинг устидан олиб ўтиб Салаҳга узатди. Бу вазиятда Зинченко бош билан тўпни дарвозабонга қайтармоқчи бўлди, бироқ пас секин кетди, тўпга биринчи етиб келган Салаҳ эса дарвозабоннинг устидан тўпни оширди, аммо бирозгина ноаниқ кетди!

70. Габриэль Жезус дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, Алиссон эса тўпни қайтариб юборди.

66. Тўп Салаҳга узатилди, мисрлик футболчи эса тўпни ўзига тўғрилай олмай, ўзидан узоқлаштириб юборди.

65. Дарвоқе, сурат биздан, изоҳ сиздан :)

62. Ўтган ҳафта мазкур икки клуб АПЛ доирасида майдонга чиқишган ва ўшанда ўйин жанговар дуранг билан якунланган эди. Маълумот учун, чемпионатда икки жамоани 1 очко ажратиб турибди. "Шаҳарликлар" жадвалда пешқадам, ливерпулликлар эса 2-поғонада.

60. Кевин Де Брюйне машғулотларни бошлаб юборди. Кўп эҳтимол белгиялик бугун майдонда кўриниш берса керак.

56. Фернандиньо Манега нисбатан қўпол ўйнади, Кейта эса бразилиялик футболчи билан тортишиб кетди. Майдонда кичик тартибсизлик юзага келди.

54. Жезус қулай вазиятга чиқиб борди, бироқ имкониятдан унумли фойдалана билмади.

52. Манчестерликлар иккинчи бўлимни анча фаоллик билан бошлашди. Камбэк кўрамизми?

Жезус тўпни марказроқда турган Грилишга узатди, уни ҳаволатиб берган зарбаси эса голга айланди!

47. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ман Сити" ҳисобни қисқартирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб 0:3!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Робертсон чапдан ҳужумни бошлади, Диас дарвоза томон зарба бера олмади, тўп Алкантарадан Манега етказиб берилди, Садио эса бутсасининг ташқи томони билан дарвозага зарба бериб, ҳисобни 0:3 кўринишига келтириб қўйди!

45. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Манедан дубль, супер гол!

43. Трент Александер-Арнолднинг жарима зарбасидан узатган тўпини манчестерлик ҳимоячилар қайтариб юборди.

38. Кейта Садио Манени олдинга бошлади, бироқ африкалик футболчи тўпни ўзига тўғрилай олмади. 

33. Пеп Гвардиола шогирдларини қўллаб-қувватламоқда. 

33. Мане тўпга эга чиқиб олдинга боришга интилди, бироқ ўзига рўпара келган рақиби билан тўқнашиб кетди. Ўйинда бироз тўхталиш юзага келди.

25. Тўп назорати барибир "Ливерпуль"да қолмоқда. "Ман Сити"нинг таркибидаги футболчилар асосан захира футболчилари. Балки Пеп иккинчи бўлимда асосий таркиб футболчиларини ҳам ўйинга қўшар. 

17. Хўш энди манчестерликлар нима қилишар экан, кузатамиз...

Стеффеннинг қўпол хатоси! Дарвозабон ўз "зонаси"да Садиони алдаб ўтмоқчи бўлди, бироқ тўпга сирпаниб зарба берган Мане гол урди!

16. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мане ҳисобни иккитага оширди!

13. "Сити" ҳам бироз жонланди. Жамоа аъзолари ҳужум уюштиришга интилишмоқда. 

Қанотдан Робертсон узатиб берган тўпни Конате дарвозага йўллаб, учрашувда ҳисобни очди!

9. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!

4. Баҳснинг дастлабки дақиқалари анча тезкор равишда бошланди. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика