Англия кубоги финалида Манчестернинг икки клуби тўқнаш келади. Бунақаси тарихда биринчи марта
24 apr 2023 00:35
News
Англия кубоги финалида Манчестернинг икки клуби тўқнаш келади. Бунақаси тарихда биринчи марта
Манзил эса "Уэмбли" стадиони.
"Манчестер Юнайтед" "Брайтон"ни пенальтилар сериясида мағлуб қилиб, Англия кубоги финалга йўл олди. Кеча эса "Ман Сити" "Шеффилд"ни йирик ҳисобда енгиб, финал йўлланмасини нақд қилганди.
Шундай қилиб, Манчестер шаҳрининг икки клуби 3 июнь куни "Уэмбли" стадионида Англи кубоги учун майдонга тушишади. Қизиқ томони, "Сити" ва "Юнайтед" Англия кубогининг ҳал қилувчи ўйинида ҳали бирор марта тўқнаш келишмаган.
Маълумот учун, Англия кубогининг амалдаги соҳиби "Ливерпуль" ҳисобланади. Умуман кубок тарихида "Арсенал" 14 та титул билан етакчи ҳисобналади. Иккинчи ўринда эса МЮ – 12 та кубок. "Ман Сити" эса фақатгина олти маротаба Англия кубогини қўлга киритган.
Link :
Source : Opta Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments