Latest news

00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номи маълум қилди  0 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 00:21ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Интер", ПСЖ – "Ньюкасл" ва бошқа эътиборли учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  2 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  7 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  7 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади” News

Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”

ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Николя Анельканинг айтишича, парижликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванини ўз сафларида сақлаб қолишлари лозим.

“Кавани билан хайрлашиш жуда катта хато бўлган бўларди. У жамоадаги ягона марказий ҳужумчи. Унда ноаниқликлар кўп бўлсада, у ғаройиб ўйин кўрсатмоқда ва голлар урмоқда. Парижликлар сафида рақобат бўлиши лозим.   Кавани ажойиб ҳужумчи, агар унинг ҳаракатлари шубҳа остига олинадиган бўлса, у албатта бошқа кучли клубга ўтиб кетиши аниқ. Агар ПСЖга қарши майдонга тушадиган бўлса, албатта гол уради. Ўшанда парижликлар афсусланишлари аниқ.

 ПСЖ таркибида ҳар бир чизиқда маҳоратли футболчилар жамланган. Бундай таркиб билан жамоа бемалол ЕЧЛда ғолиб чиқиши мумкин. Охир оқибат улар бу мақсадларига эришишади ҳам. Ягона муаммо – Франция чемпионатида жамоага рақобатчи клубнинг йўқлиги. Францияда чемпион бўлиш яхши, аммо Европада нимагадир эришиш учун улар доим кучлироқ жамоалар билан ўйин ўтказишлари лозим. Умид қиламанки, яқин вақтда “Марсель” клубини кучли бизнесмен сотиб олади ва ўшанда ПСЖга Францияда рақобат қиладиган жамоа пайдо бўлади”, дея Анелканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика