Latest news

22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 22:25Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2

Анелька Мбаппега: "Олтин тўп"ни истасанг, ПСЖдан кетишинг керак" News

Анелька Мбаппега: "Олтин тўп"ни истасанг, ПСЖдан кетишинг керак"

Франция терма жамоаси ва "Челси" клуби собиқ ҳужумчиси Николя Анелька ҳамюрти Килиан Мбаппени ПСЖни тарк этишга ундади.

"Агар сен йирик совринларни ютишни истасанг, ПСЖдан қачондир кетишингга тўғри келади.

ПСЖда нима қилсанг ҳам, ҳар доим кимдир шундай дейди: "Хўш, сен ПСЖда яхши ўйнайсан, аммо бу ер шунчаки Франция. Сен Англия ва Испания каби дунёнинг энг яхши лигаларида, энг яхши чемпионатларнинг энг яхши футболчилари билан рақобатлашмадинг". 

Қарор қилишинг керак. Агар сен "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истасанг ҳамда Роналду ва Мессига етиб олиш учун интилмоқчи бўлсанг, энг зўрлар билан беллашишинг керак бўлади.

ПСЖда тўп суриш дегани энг яхшилар билан рақобатлашасан дегани эмас. Адашма, Лига 1 осон эмас, лекин энг қийин чемпионат Англияда.

Шундай экан, энг зўрлардан бўлишни истасанг, ПСЖда қандай ўйнаётган бўлсанг, "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Манчестер Сити" ёки "Ливерпуль"да шу маҳоратингни амалга ошир ёки Испанияга, "Реал" ёки "Барселона"га бор. Балки Италияга. Кейинчалик сенинг нуфузинг ҳақида гапиришни бошлашимиз мумкин", — деб ёзган Анелька Мбаппега очиқ хатида.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика