Latest news

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  5 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  3 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди" News

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди"

"Бунёдкор" иккинчи даврада таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Улардан бири Андрия Филипович ўзидан яхши таассурот қолдирди. 13 та ўйинда 5+4 кўрсаткичини қайд этди ва жамоани лигада сақлаб қолишига муносиб ҳисса қўшди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг футболчи қисқача фикрларини билдирди.

"Ўзбекистондаги илк мавсумимни ўтказдим. Айниқса охирги 4 ойни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳаттоки, статистика ҳам буни айтиб турибди. "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетдик. "Пахтакор" билан қийин ўйин бўлди. Тўғри, натижа барчасини гапиради. Аммо майдонда қандай қаршиликка дуч келганимизни яхши биламиз. Рақиб сафида техник йигитлар жамланганди. Биз мураббийимиз нима истаётганини бажардик. Охирги ўйинни ғалаба билан якунладик. Бундан барча хурсанд деб ўйлайман. Мослашишга ҳеч қандай вақт кетмади. Мен ўз сифатларимни биламан. Гол уришим ва жамоага ёрдам беришим лозим эди. Мен учун гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг ўрнини сақлаб қолиши муҳим ҳисобланарди.

Ҳозир уйга қайтиб дам оламан. Олдинда нима бўлишини кўрамиз. "Бунёдкор" Суперлигада қолиши ва кейинги мавсумда чемпионлик учун курашиши кераклигини тушуниб тургандик. Вазифа бажарилди",- дейди Андрия Филипович.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика