Latest news

17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  15 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28

Андрей Сидоров: "Халқимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман" News

Андрей Сидоров: "Халқимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча Осиё чемпионати финалида Вьетнамни мағлуб этиб чемпион бўлди.

Финал учрашуви сўнггида захирадан майдонга тушиб ҳал қилувчи голни урган Андрей Сидоров ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.

"Гол урган вазиятда ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Жуда қийин ўйин бўлди, унда ғолиб чиққанимиздан хурсандман. Баъзи ҳолатлар уни оғир бўлишини таъминлаб берди. Аммо Ўзбекистон ғалабага ҳақли эди, биз тўпни кўпроқ эгаллаб турдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик.

Ўша вазиятда зарба бераман деб ўйламагандим. Аммо тўп мен томонга келаётганида шунчаки унга реакция қилдим холос. Тўп дарвоза ичига бориб тушганига ишона олмасдим.

Ғалаба мен учун энг муҳими. Ўзимни қандай ҳис қилаётганимни айтиб бера олмайман, аммо мамлакатимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман. Бизни стадионда ҳамда ватанимизда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди Осиё чемпиони Андрей Сидоров.


Rating: +123   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика