Latest news

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

Андрей Шипилов: “Шаҳзод учун хурсандман” News

Андрей Шипилов: “Шаҳзод учун хурсандман”

“Металлург” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин даставвал мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

-  Қизиқарли, муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлдик. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим, эътирозларим йўқ. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли майдонни ўйинга тайёрлаш осон кечмади. Учрашувгача сифатли майдонни тақдим этганлиги боис стадион ишчи ва ходимларига миннатдорлик билдираман. Бугун шогирдларим ўз вазифаларига сидқидилдан, профессионал тарзда ёндошишди. Бор куч ва маҳоратларини ишга солишди. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам тартибли ўйнадик. Уйдаги ўйин учун етарлича голлик вазиятларни яратдик. Бугун комбинацион ва ҳужумкор футбол намойиш эта олганлигимиз боси мақсадга эришдик. Стандартдан гол урдик. Икки ойдан буён уйда ғалаба қозона олмаётгандик. Шаҳзод Убайдуллаев ўзини кўрсатди. Унинг яна жисмоний ҳолатини тиклаб бораётганлигидан хурсандман. Чемпионатда яна битта учрашувимиз қолди. Муборакда “Машъал”га қарши ўйнаймиз. Энди шу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Ёшлар жамоангизнинг мамлакат биринчилигида ғолиб чиққанлиги билан табриклаймиз. Асосий таркибнинг бу йилги мавсумдаги иштирокидан кўнглингиз тўлдими? Ўзбекистон кубогида қандай натижаларни кўзлаяпсизлар?
- Табрик учун раҳмат. Ҳақиқатан ҳам Бекободда футболни ривожлантириш учун салмоқли ишлар олиб борилаяпти. Уч йил мобайнидаги меҳнат ва изланишлар туфайли ўзига хос жамоани шакллантира олдик. Асосий таркибимиз кетма-кет икки мавсум бешинчи ўринни қайд этди. Ёшларимиз ҳам кучли олтиталикдан пастга тушишмади. Бу йил эса улар муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштиришди. Бу бизнинг тўғри йўлдан кетаётганлигимизни кўрсатади. Натижалар қилаётган меҳнатларимизнинг самараси деб биламан. Асосий таркибнинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнидан албатта қониқмаяпман. Биз совриндорлар сафига кирмасакда, кучли тўртталик, бешталикда бўлишга лойиқ эдик. Аммо футболда омад деган фактор ҳам бор. Иккинчи даврада жуда кўплаб учрашувларда бу омил биздан юз ўгирди. Ютаётган ўйинларимизда очко йўқотдик. Шунинг ҳисобига ўртамиёна жамоалар қаторига тушиб қолдик. Олдинда “Машъал”га қарши учрашув турибди. Бор диққат эътиборимиз ушбу учрашувга қаратилади. Ундан кейин Ўзбекистон кубогидаги иштирокимиз ҳақида ўйлаймиз, - дейди Андрей Сергеевич.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика