Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  8 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  9 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Андрей Шипилов: "Олдиндан тайёрлаб қўйган режаларимиз иш берди" News

Андрей Шипилов: "Олдиндан тайёрлаб қўйган режаларимиз иш берди"

"Металлург" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

Андрей Шипилов, “Металлург” ПФК бош мураббийи: - Биз мазкур ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўргандик. “Насаф” билан дурангдан кейиноқ мен футболчиларга “Сўғдиёна”га қарши учрашув жуда муҳим ва оғир кечишини уқтиргандим. Кутганимиздек бўлди. Дастлабки ўн беш, йигирма дақиқа мобайнида катта босим ҳаракатларимизга салбий таъсир кўрсатди.

Аммо тезда ўзимизга келдик. Рақибни ҳар томонлама ўрганганлигимиз қўл келди. Иккинчи бўлимдан эътибора тезликни оширдик. Ва стандарт ҳолатларга олдиндан тайёрлаб қўйган режаларимиз иш берди. Бугун барча ўйинчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоани бу ўйинга пухта тайёрлашда ёрдам берган мураббийлар штабимизга алоҳида ташаккур билдираман.

Олдинда янада қийин ўйинлар турибди. Чемпионатда пойтахтнинг икки гранд жамоаси – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан куч синашамиз. Бу ўйинлар оралиғида Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичида Жиззахга сафар уюштирамиз. Ишлашдан, мухлисларимизни хурсанд этишдан тўхтамаймиз".





Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика