Latest news

17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  2 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  28 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  10 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?" News

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

"Локомотив" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки бугун қийин ўйин бўлишини кутгандик. "Локо" ҳар доим кучли бўлган ва шундай бўлиб қолади.

"Локомотив"да 38-дақиқада қулай вазият юзага келди ва бундан фойдалана олди.

Негадир, ҳужумчиларимиз кўп вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишяпти. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва голлар урдик, бироқ яна кераксиз голни ўтказиб юбордик.

Нега 4 дақиқа қўшилганини тушунмадим, жуда кўп тўхталишлар бўлди, шунча ўзгаришлар бўлди. Ўйнагани беришлари керак эди. Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?

Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди ва футболчиларимизга эътироз йўқ.

"Локомотив"нинг ўйин услуби ўзгарганми? Нима деб ўйлайсиз?

Темур Кападзе келганидан сўнг барчаси ўз жойига тушди.

Нега Камолиддин Тожиев майдонга тушмади?

Чунки унда 4 та сариқ карточка бор эди, шу сабабли ўйинни ўтказиб юборди. Агар дисквалификация бўлмаганида, майдонга тушган бўларди, менга Тожиевнинг ёши муҳим эмас, унинг ўйинига қаранг.

Ҳар 3-4 кунда битта ўйин ўтаётгани жамоанинг жисмоний ҳолатига қанчалик таъсир кўрсатяпти?

Ўйлашимча, бу фожиа эмас. Асосий муаммо – тиғиз тақвим вақтида 10 кунлаб "паузалар" кузатилиши. Бу ҳақиқий муаммо. Футболчилар машғулот қилишяптими, ўйинга тушишяптими, бошқа муаммо кузатилмайди деб ўйлайман.

Саламат Қутибоевнинг жамоадаги ўрни қандай?

У жамоа етакчиларидан бири. Саламатни анчадан бери биламан, у сифатли футболчи.

"Металлург" жамоаси кучли жамоаларга қарши ўйинда ютади ёки дуранг ўйнайди, аутсайдерларга қарши ўйнашга қийналади.

Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон" ва "Бухоро" билан ўйинларда яхши натижа кўрсатганмиз, ўша пайтда улар аутсайдер ҳисобланишарди. Демак, биз аутсайдерлар билан ёмон ўйнаймиз деб бўлмайди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика