Latest news

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  804 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Андрей Шипилов: "Ғалаба қозонганимизда кайфиятимиз ҳам бошқача бўларди" News

Андрей Шипилов: "Ғалаба қозонганимизда кайфиятимиз ҳам бошқача бўларди"

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов ҳамда жамоа сардори Зоҳид Абдуллаев матбуот анжуманида қатнашишди.

Андрей Шипилов: - Бугун тенг кучли рақибларнинг тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди, деб ўйлайман. Вазиятлар иккала жамоада ҳам бўлди. Учрашув сўнгида босимни оширдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Омадимиз чопмади. Агар ғалаба қозонганимизда кайфиятимиз ҳам бошқача бўларди. Ҳозир эса бир очко билан қаноатланишга мажбурмиз. 

Клуб раҳбарияти жамоани шакллантириш учун катта кўмак берди. Инсон ҳамиша бугунгиданда яхшироқ бўлишини хоҳлайди. Насиб бўлса ўйинимиз юришиб кетса, мухлисларимиз жамоанинг кучига ўзлари баҳо беришади.

Зоҳид Абдуллаев, жамоа сардори, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: 
Бугун Бекободда катта футбол байрами бўлди. Биз мухлисларимиздаги кайфиятни янада кўтаришни хоҳлагандик. Ғалабани кўзлаб майдонга чиқдик. Бироқ жамоа таркибини кўрдиларингиз, тўқсон фоизга янгиланган. Шу сабабли ҳам ўйинимиз бироз қовушмади. Мураббийларнинг кўрсатмасини юз фоиз бажара олмадик. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда бунданда катта ғайрат-шижоат кўрсатиб, ишқибозларимизни хурсанд этамиз.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика