Latest news

19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  6 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  14 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8

Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди" News

Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳсга жуда жиддий тайёрлангандик. Рақибнинг кучли томонларини яхши билардик. Гадоев ва Турсунов каби футболчиларнинг асосий таркибда тушишлари мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди. Биз ўз тактикамиз ва стратегиямизга 75-дақиқага қадар тўлиқ риоя қилдик. Ҳа "Бунёдкор" катта ташаббусга эга бўлди, аммо 75-дақиқага қадар дарвозамиз олдида деярли хавфли вазият содир этилмади. Бугунги натижа адолатли ва "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, - дейди Шипилов.

- Жамоада тажрибали футболчилар бор, аммо улар ўз савиясида ўйнай олишмаяпти.

- Бу саволингизда бироз ҳақиқат бор. Аммо масалан, Камолиддин Тожиев, Сервер Жепаров, Александр Лобанов, Станислав Андреев каби футболчилар ўз вазифаларини тўлиқ бажаришмоқда. Тўғри балки қаердадир ёрқин ўйнашмаётгандир. Бугун Музаффаров гол уриши мумкин эди. Биз Жепаровни атайин асрадик, чунки "Жар" майдони у қадар яхши эмаслигини билардик.

- Лобанов олдингидан яхши ўйнамоқда, кам гол ўтказмоқда. У билан алоҳида ишланмоқдами?

- Исталган спортчи, футболчида қийин дамлар бўлади. Пасайиш бўлади. Лобановни жароҳатидан кейин ўз сафимизга қўшиб олгандик. Жамоамизда дарвозабонлар билан Алишер Аҳмедов ишлайди. Бундан ташқари у анчадан буён майдонга тушмагани учун ҳам ўйинни соғиниб қолган.

- Жамоа ҳужумда фақат қанотдан ҳужум қилади. Нима учун марказдан ҳужумга ўтмади?

- Сабаби қанотда бўш жой кўп бўлади ва у ердан ҳужумга ўтиш осон. Бугун қанотларимиз ёмон ўйнади демаган бўлардим. Бошқа ўйинларда биз марказдан ҳужумга ўтамиз, аммо ўйин ўйинга тўғри келмайди.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика