Latest news

19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   1 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  7 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  40 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  7 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57

Андрей Полховский: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" News

Андрей Полховский: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ливан - Қирғизистон (4:4) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.


"Биз тасодифий голларни урдик деб ўйламайман. Биринчи бўлимда Ливан терма жамоасига қарши жуда яхши ўйнадик. Иккинчи таймда эса бироз бўшлиқларни тақдим этдик. Умуман учрашув мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Натижа ўйинга мос бўлди дейиш мумкин", - дея гап бошлади Қирғизистон бош мураббийи Андрей Полховский.

- Қирғизистон бугун максимум кучи билан ўйнади дейиш мумкинми?

- Мен шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Лекин бугун ўзимизнинг барча имкониятларимизни ишга солиб ҳаракат қила олдик дея олмайман. Бунга рақиб ҳам йўл қўймади.

- Жамоа биринчи бўлимда бошқача, иккинчи таймда бошқача ўйнади. Бунинг сабаби нимада?

- Биз Ливан қандай қаршилик кўрсатишини кўрмоқчи эдик. Шу боис ҳар иккала таймда ҳар хил тактика асосида ўйнадик.

- Танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетгандинглар. Шундан келиб чиқиб айтганда, нима деб ўйлайсиз, бугун Қирғизистон бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Агарда сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, биз албатта бир очко ишлаб олдик. Лекин бугун биз ёмон ҳаракат қилмадик ва икки очко йўқотдик деб айтса ҳам бўлади. Чунки биринчи бўлимда устунлик биз тарафда бўлганди. Иккинчи таймда ташаббусни қўлдан бой бердик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика