Latest news

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  0 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  7 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак" News

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак"

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасининг мудофаа чизиғида Алексей Ларин ва Андрей Мишченко жуфтлиги ҳаракат қилмоқда.

 Биринчи даврада АГМК шарафини ҳимоя қилган Мишченко ёзги трансферлар ойнаси вақтида фарғоналиклар таркибига келиб қўшилди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқди. 


- Андрей АГМКдан "Нефтчи"га ўтиш қарори қандай юзага келди? 

- Ҳар бир футболчи сингари мен ҳам ўйнашни истайман. АГМКда имкониятларимни тўлиқ кўрсатишим учун ўйин амалиёти етишмади. Бу паллада менга Виталий Григорьевичдан қўнғироқ бўлди. Биласиз ушбу мутахассис билан "Истиқлол"да бирга фаолият юритганмиз. Ўзаро суҳбатдан сўнг "Нефтчи"га ўтишим ҳақида келишиб олдик. Вазиятни тўғри тушуниб қўйиб юборгани учун АГМК клубига миннатдорчилик билдираман. Айниқса Миржалол Қўшоқович билан гаплашиб бир қарорга келдим. Якунда иккимиз эркакларча қўл бериб хайрлашдик. 

- АГМКда қолиб совринли ўринлар учун курашишингиз мумкин эди. "Нефтчи"да эса мақсадлар бошқача. Таваккал қарор қабул қилдим, деб ўйлайсизми?

- Мен учун энг муҳими ўйин амалиётига эга бўлиш. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини ҳали кўрсатишимиз керак. 

- Биринчи даврада Суперлигада дебют қилдингиз. Янги чемпионатда янгича хулосалар бўлиши табиий..

- Майдонга чиқиб ўз ишимни қиламан. Баҳолаш ёки хулоса қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Фақат футбол ва ғалаба ҳақида ўйлашим зарур. 

- Стартдаги икки ўйин "Нефтчи"нинг кучига баҳо бериш учун етарлими?

- Иккита ўйинда бир киши кам ўйнадик. Бу ўз-ўзидан ўйин режасига таъсир қилади. 

- Демак қониқадиган жиҳат кўзга ташланмади...

- Натижа келиши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйинимизга яна қўша оламиз. Бу қўлимиздан келади, дея оламан. 

- "Пахтакор" билан ўйинда пенальти амалга оширилганда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди...

- Ютқазганимиздан кейин яна нима дейиш мумкин. 45-дақиқада пенальтидан гол ура олмадик. Учрашувнинг қолган қисми қандай давом этгани тушунарсиз. "Пахтакор" тажрибали жамоа. Улар хотиржам тарзда баҳсга якун ясашди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика