Андрей Микляев: "Йигитларга жанговарлик ҳис-туйғуси етишмади"
23 oct 2020 20:37
News
Андрей Микляев: "Йигитларга жанговарлик ҳис-туйғуси етишмади"
- Бугун ғалати ўтган икки хил таймнинг гувоҳи бўлдик. Албатта, бугун биз ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Менимча, футболчиларга бугун эхтирослар етишмади. Ўтган ўйиндан фарқли равишда бугун йигитлар бироз пастроқ куч билан курашишди. Лекин иккинчи бўлимда темпни кучайтира олдик. Қўлга киритилган бир очко учун йигитларга раҳмат айтаман.
Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Дарвозамиз олдида кўплаб яхши вазиятлар яратилди. Иккинчи таймда бироз тартибли ва фаолроқ ўйин кўрсатдик. Тан олиш керак, вазиятлар яратиш борасида рақиблар кўпроқ фаол бўлди.
- Нима учун жамоа биринчи бўлимда бироз сустроқ ўйнади?
- Олдинроқ айтганимдек, йигитларга жанговарлик хис-туйғуси етишмади. Умуман олганда "Бунёдкор"га қарши оғир ўйиндан кейин тикланишга улгурмадик. Табиийки, танаффусда ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилдик. Тушунарлики, иккинчи бўлимда қўша олдик.
- Марат Бикмаевнинг ҳолати ҳақида.
- Марат кичик жароҳат олган. Эртага текшириб, ўзимиз ҳам жавобини билиб оламиз.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments