Latest news

22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  1 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  6 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  25 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  3

Андрей Микляев: "Янги мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз" News

Андрей Микляев: "Янги мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Андрей Микляев ва Икром Алибоев иштирок этди.

"Янги мавсум билан барчани табриклайман. Эртанги баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз. Айтишадику қандай бошласанг шундай давом этади. Умид қиламанки "Ал Ваҳда"ни мағлуб эта оламиз", - дейди Андрей Микляев.

"Ал Ваҳда" жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга бўлган жамоа. Гарчи легионерларини Тошкентга олиб келмаган бўлса ҳам яхши савиядаги жамоа. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - дейди Икром Алибоев.

- Мураббийлар штаби "Ал Ваҳда"ни етарли даражада ўрганиб чиқдими?
- Клуб ҳақида тўлиқ маълумот бор. Жамоа ўз миллий чемпионатида 20тадан ортиқ ўйиндан ютқазмай келаётганини биламиз. Таркибида кучли легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳам бор.



- "Ал Ваҳда" сафида 3 нафар легионер футболчиси келмагани "Локо"га қанчалик фойда бўлади?
- Бу ҳақда умуман ўйламаяпмиз, бу уларнинг муаммоси. "Ал Ваҳда" сафида маҳоратли футболчилар етарли. Андрей Фёдоров ўз вақтида Джуджакни кузатган ва Россия клубларидан бирига ўтказиши мумкин бўлган. Ҳужумда аргентиналик футболчиси бор, ҳимояда кореялик ўйинчси бор. Улар Тошкентга келмади? Нима ҳам дердим жароҳат футболнинг ажралмас қисми.

- Футболда мухлисларнинг далдаси қанчалик муҳим? Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз?
Икром Алибоев: - "Ал Ваҳда" билан ўйинга мухлислар келишини хоҳлаймиз. Бизнинг ҳам ўйинларимизда стадионимиз тўлишини истардик. 8000 минглик стадион эртага тўлса жуда ажойиб бўларди. Келинг, чиройли ўйин гувоҳи бўласиз. Насиб қилса ғалаба қозонамиз.


- "Ал Ваҳда" жамоасига қандай баҳо берасиз? Жамоа сафидаги муҳим ўйинчи ким?
- Бу жамоа жуда тартибли ўйнайди. Кўп гол урмаса ҳам ҳимояда ишончли ўйнаб натижага эришади. Муҳим ўйинчи? Ҳимояда кореялик футболчи, ярим ҳимояда Джуджак, ҳужумда аргентиналик футболчи. Қисқа қилиб айтганда яхши футболчилари кўп.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика