Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик" News

Андрей Микляев: "Техник тарафдан "Насаф"га юқаздик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Андрей Микляев фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Учрашув натижаси биз учун кутилмаган бўлди. Умуман олганда, биз янги жамоа қуряпмиз, десак ҳам бўлади. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, шунчаки бугун бизнинг кунимиз эмасди, омад келмади. Камида дуранг бўлиши лозим эди. 

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингиз, аммо натижадан мамнун эмассиз. Шундайми?  

- Ҳа, натижадан мамнун эмасман, бироқ ўйин тарафлама фикримни айтсам, йигитлар борларини беришди. 

- Ғуломҳайдар Ғуломовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унда жароҳат мавжуд эди. Ўйингача қарийб 2 кун шуғулланмади. Ҳатто унинг учрашувдаги иштироки сўроқ остида эди. 

- Жером Этаменинг бугунги ўйини хусусида қандай фикрдасиз?

- Таркибимизда ҳозирча ундан кучлироқ ҳужумчи йўқ. Ундан ташқари бошқа ёш ҳужумчиларимиз бор. Этаме 2 та яхши вазиятга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Айниқса, ўйин сўнгида юзага келган вазиятдан гол урганида, дурангга эришардик.

- "Локомотив" футболчиларида ўзароқ боғлиқлик кўринмади...  

- "Насаф" техник тарафдан кучлироқ. Биз бу борада уларга ютқаздик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика