Андрей Микляев: "Ўйин борасида ютқазмадик, шунчаки бугун бизнинг кун эмасди"
13 sep 2016 21:25
News
Андрей Микляев: "Ўйин борасида ютқазмадик, шунчаки бугун бизнинг кун эмасди"
"Энг аввало рақибни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Гол ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. Вазиятларимиз кўп бўлди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ўйин сўнггида бор кучимиз билан олдинга ўтгандик. Агар голни биз биринчи бўлиб киритганимизда барчаси бошқача бўларди. Аммо, бундай жамоага қарши ўйнаш осон бўлгани йўқ.
Мухлисларга албатта миннатдорчилик билдириб қоламан.
Ўйин борасида ютқазганимиз йўқ. Айтганимдек, бугун бизнинг кунимиз эмасди.
Олег Зотеев? Унинг жароҳати бор эди. Таваккал қилишни истамаганимиз учун уни асосий таркибда майдонга туширмадик.
Афсуски, ҳужумчимиз Степанович кутилмаганда жароҳат олди. Бугун қўл остимиздаги имкониятларимиздан фойдаландик. Албатта, жамоа сафида тажрибали ҳужумчи бўлгани яхши.
Майдон сифати? Йигитлар бу борада ҳеч қандай шикоят қилмадилар. Рақиб футболчилари ҳам ўз ўйинларини кўрсатишди деб ўйлайман.
Яна бир маротаба қўллаб-қувватловлар учун барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман", - дея матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади Андрей Микляев.
Азиз Тўхтамуродов
Comments