Latest news

00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  1 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  8 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  19 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  17

Андрей Микляев: “Насаф” бугун ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди” News

Андрей Микляев: “Насаф” бугун ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди”

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунлангач ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси устози Андрей Микляев иштирок этди ва қуйидаги фикларини билдириб ўтди.

-Сўзимни бошида “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек Бердиевни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан тақдирлангани билан ҳам муборакбод этаман. Албатта бу юксак унвон, бу биз учун ҳам ёқимли. Бу Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг биз мураббийларга бўлган катта эътиборлари деб, биламан.  

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга жуда ёқди деб, ўйлайман. Ҳар иккала жамоа чиройли ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Улар ҳаммамизни ҳаяжонда ушлаб туришди, Тўғриси, 90 дақиқа қандай ўтиб кетганлигини ўзим ҳам сезмай қолдим. Албатта бундай муҳитда, бундай стадионда ва майдонда ўйнаш ҳар қандай жамоа учун ёқимли. Аммо афсуски биз бугун дастлабки 10 дақиқада ўйинни бериб қўйдик, бунда майдон эгаларининг кўрсатган катта босимига қарши тура олмадик. Хатомиз туфайли ҳисобда орқада қолдик. Шундан сўнг ўйин барқарорлашди. Ҳаттоки ҳисобни тенглаштиришда имконлар ҳам бўлди. Аммо бугун бизга омад етишмади. Ўйин охирида биз таваккал қилишга мажбур бўлдик. Ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтиб кетдик. Бунда ҳимояда хатога йўл қўйдик, оқибатда дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бугунги ўйинда “Насаф” футболчилари бизга нисбатан ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатишди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика