Latest news

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик" News

Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Андрей Микляев иштирок этди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Мавсумни аъло кайфиятда бошладик. Барча йигитлар ажойиб ўйнашди. 5:0 ҳисобидаги ғалабадан хурсандмиз. Кейинги ўйингача оз вақт бор, шу боис ҳам тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Нивалдо? Унда кичик жароҳат бор эди, таваккал қилишни истамадик. Унинг ҳолати эртага аниқ бўлади. Рақибнинг легионерлари келмагани режамизга таъсир қилмади. Чо Жаэ ўйинга тайёр эди, лекин бугунги учрашувда бошқа футболчиларга имкон бердик. Унинг жисмоний ҳолати яхши. Мавсум узоқ ва унга ҳам имконият берамиз. Эртага "Насаф" жамоасига мухлислик қиламиз. Эронда ўйнаш қийинлигини биламиз, ўйлайманки улар ижобий натижага эришишади", - деди Андрей Микляев.

"Биринчи таймда тенг ўйин бўлди. Иккинчи таймда тезкор голлар урганимиз эвазига йирик ғалабага эришдик. Гол урган пайтда дарвозабон олдинга чиққанини ва Рашидов очилганини кўрдим. Лекин зарба бердим ва гол урдим. Кейинги учрашувларда ўйинолди матбуот анжуманига мураббийлар олиб келишса келавераман", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев.


Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика