Андрей Микляев: "Локомотив" раҳбарияти ва футболчиларини табриклайман"
04 may 2016 22:30
News
Андрей Микляев: "Локомотив" раҳбарияти ва футболчиларини табриклайман"
"Локомотив" раҳбарияти ва футболчиларни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Анча йиллардан буён ўзбек клуби гуруҳдан чиқа олмаганди. Биринчи бўлимда гол ура олмадик. Рақиб "автобус" ҳимояда ўйнади. Бизда 3-4та вазият бўлди. Иккинчи бўлимда натижа учун ўйнашга мажбур бўлдик. Гуруҳда биринчи ўринни олганимиздан хурсандман.
- "Бунёдкор" стадионида биз ҳам гол ура олмадингиз?
Биз ҳаракат қилдик, рақиб жуда кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнади. 1/8 финални қайси стадионда ўтказишимизни ҳозир мен билмайман. Ўзимизга қолса "Локомотив" стадионида ўтказишни истардик.
- "Ал Ҳилол" ҳақида нима дея оласиз?
"Ал Ҳилол" кучли жамоа. Ўтган йил ҳам бу жамоага қарши ўйнагандик. Бу жамоани ўрганиб чиқишга вақтимиз бор. Техника ривожланиб кетган, видеолар орқали ҳам рақибни ўрганишимиз мумкин.
- Ўйиндан олдин қандай кўрсатма берилганди?
- Биринчи бўлимда гол уриш вазифаси қўйилганди. Танаффус вақтида эса рақибга қараб ўйнашни айтдик. Натижа учун ўйнаганимизни тан оламан.
- 1/8 финалда "Пахтакор"га қарши ўйнаганингизда осонроқ бўлармиди?
- Йўқ. Бундай ҳисобламайман. Агар "Пахтакор" билан ўйнаганимизда қизиқ бўларди. Бундан ташқари чорак финалда битта жамоамиз бўларди.
Нарзулла Сайдуллаев
Comments