Latest news

11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  5 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  3 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  13 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  5 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3

Андрей Микляев: "Кризонинг трансфери хатомиди? Билмайман" News

Андрей Микляев: "Кризонинг трансфери хатомиди? Билмайман"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
"Эртанги ўйиннинг муҳимлигини тушуниб турибмиз. Эртага очко йўқотмаслигимиз керак, шунда гуруҳда курашни давом эттирамиз. Эртага гол уриб гол ўтказмасликка уринамиз. Сафардаги баҳсда 0:2 ҳисобида ютқаздик, у ерда рақиб биздан катта устунлик қилди демаган бўлардим. Шунчаки улар вазиятлардан фойдаланишди", - Андрей Микляев.

"Қийин ўйин кутиб турибди. Чунки жамоаларнинг очколари бир бирига жуда яқин. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз", - дейди Икром Алибоев.

- Бу мавсумда "Локомотив"га нима етишмаяпти.
- Омад етишмаяпти. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Эртага худо хоҳласа ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Шуҳрат Муҳаммадиев ва Саламат Қутибоевнинг жароҳатлари бор. Улар эртага майдонга тушишмайди. Тимур Кападзе эса сўроқ остида.

- Эртага "Локомотив" икки ҳужумчи билан ўйнаши мумкинми?
- Барча нарса бўлиши мумкин. Аммо ҳозир барчасини айта олмайман. Рақиб аутлар вақтида жуда самарали ҳаракат қилишади. Уларда аут худди бурчак тўпидек бўлади.

- Эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб қувватлаш акцияси амалга оширилади. Бу борада фикрларингизни билдирсангиз.
Икром Алибоев:
- Эртанги баҳсга барчани чорлаб қоламан. Биринчидан улар олган чипта пуллари хайрия йўлида амалга оширилади. Иккинчидан чиройли ўйин кўришади деб ўйлайман.

- Кризонинг трансфери хато эдими?

- (кулади) билмайман. Ҳозирча Бикмаевга рақобатда ютқазмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика