Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Андрей Микляев: "Ислом Тўхтахўжаевнинг огоҳлантириш олгани яхши бўлмади" News

Андрей Микляев: "Ислом Тўхтахўжаевнинг огоҳлантириш олгани яхши бўлмади"

Бугун "Локомотив" олий лиганинг 20-тур қолдирилган учрашувида Муборакнинг "Машъал" жамоаси меҳмони бўлди ва ўйинда жавобсиз 4 та гол киритган ҳолда, навбатдаги 3 очкосига эга чиқди.


Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Учрашувни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман. Ўйин аввалида бир нечта қулай имкониятларни голга айлантира олмаганимиздан хавотирга туша бошлагандим. Лекин кўп ўтмай рақиб дарвозаси ишғол этилди ва натижада “Машъал” олдинга ўтишга мажбур бўлди. Биз эса рақибнинг “очилгани”дан фойдаланиб яна 3 та гол уришга муваффақ бўлдик. Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан мамнун бўлдим. Уларга чиройли ғалаба учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Аслида бугун илк дақиқалардан Неманья Яничич майдонга тушиши керак эди. Бироқ ўйин олдидан ўтказилган чигалёзди машқлари жараёнида у ўзини яхши ҳис қилмаётганини билдирди. Натижада Ислом Тўхтаҳўжаев унинг ўрнида ҳаракат қилди. Бироқ Ислом ҳам керак бўлмаган жойда сариқ карточка ишлаб олди. Бу эса унинг кейинги ўйинни ўтказиб юборишини англатади. Олдинда бизни жуда масъулиятли учрашувлар кутаётганини инобатга олганда, бундай йўқотишнинг бизга асло кераги йўқ эди, - дейди мутахассис.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика