Latest news

09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  7 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109

Андрей Микляев: "Ҳужум қилмай ғалаба қозониб бўлмайди" News

Андрей Микляев: "Ҳужум қилмай ғалаба қозониб бўлмайди"

ОЧЛ-2017 илк туридан ўрин олган "Ал Таавон" - "Локомотив" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.
"Ал Таавон" клубини ОЧЛдаги илк ғалабаси билан табриклайман. Бугун биз ўзимизнинг яхши томонларимизни кўрсата олмадик. Ҳужумлар қила олмадик, зарба бермай, ҳужум қилмай ютиб бўлмайди.

Стандарт вазиятдаги хатодан сўнг гол ўтказиб юбордик. Бундай мухлислар қаршисида жавоб голини ура олмадик. Қисқаси бугун агрессив ҳаракат қила олмадик.

- "Ал Таавон" клуби ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун рақибимизда истак жуда кучли эди. Мухлислар қўллаб-қувватлаши туфайли ҳам ҳақли ғалабага эришишди. Ҳали кураш олдинда эканлигини айтишим мумкин. Биз охиригача курашамиз. Кейинги босқичга чиқишга уринамиз.

- "Локомотив" нима учун фақат узун паслар орқали ўйнади, ўтган йилги жамоа бошқача эди...

- Ўйинимизга келсак, агар билсангиз жамоани уч нафар асосий футболчилар тарк этишди. Таркибимизга келган янги ёшлар ҳозирча жамоага қўшилиб кета олишмади. Ҳужумда муаммоларимиз бор. Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтди. Унинг ўрнини боса оладиган футболчи топилмаяпти.

- Сафарда 0:1 ҳисобида ютқаздинглар бу нормал ҳолатми?
- Албатта, ОЧЛда кучсиз жамоалар йўқ. Сафарда кичик ҳисобда ютқазганимиз нормал ҳолат, хулосалар чиқариб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.


"Локомотив" матбуот хизмати
Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика