Latest news

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  49 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Андрей Микляев: "Ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди" News

Андрей Микляев: "Ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди"

“Локомотив” - “Нефтчи” (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Ёмон бўлмаган ўйин ўтказдик. Жамоамиз тиғиз тақвимли ўйинларга қарамай секин-аста ўзига келмоқда. Бугун агар яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Менга “Нефтчи” жамоасининг ўйини манзур бўлди. Ушбу клуб бизга ўхшаш ўйин намойиш қилмоқда. Фақат бугун омад уларнинг эмас, бизнинг тарафда бўлди.

Таркибда жароҳатланганлар бор экани бизга бироз панд бермоқда. Конеда жароҳат йўқ. Шунчаки, унга бироз дам олиш имконини бердик. Шу сабабли мана бугунги учрашувда ҳам Шерзод Файзиев майдонга тушди. Коне эса ўзига имкон берилишини кутмоқда.

Биз аксарият учрашувларда йирик ҳисобда ғалаба қозонмоқдамиз. Аммо бу – чемпионатда бизга рақобатчи жамоалар йўқ дегани эмас. Зеро “Қўқон-1912” ҳам анча мазмунли мавсум ўтказяпти. Қолганлар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаяпти. Масалан, “Шўртан” ҳам исталган рақибдан очко олишни уддалаяпти. Бу эса чемпионат қизиқарли ўтаётганидан далолат, - дейди тажрибали мутахассис.

"Локомотив" матбуот хизмати


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика