Latest news

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  9 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

Андрей Микляев: "Ҳаммадан узр сўраймиз" News

Андрей Микляев: "Ҳаммадан узр сўраймиз"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев қатаншди.

"Нимадан бошлашни ҳам билмайман. Биз хафамиз... 3:1 ҳисобида олдинда бориб оддий иккита гол ўтказдик. Ҳимояда яхши ўйнай олмаганимиз учун кетма-кет иккинчи уй ўйинида ғалабани қўлдан чиқардик. Жуда хафаммиз", - дейди Микляев.

"3:1 ҳисобида олдинда бориб ғалаба қозона олмадик. Кейин 4:3 ҳам бўлди, аммо яна гол ўтказдик. Ҳаёт давом этади. Курашишда давом этамиз", - дейди ўйининг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев.

- Майдонда бўлган инсон сифатида айтинчи 3:1 ҳисобида олдинда бориб нима учун ғалаба қўлдан бой берилди?

Марат Бикмаев: - Охирги ўйинларда ҳисобда олдинда бораётганда негадир ҳимояга ўтиб олаяпмиз, бу одатга айланиб бормоқда. Агар ҳисоб 0:0 бўлиб турса эркин ва бемалол ўйнаймиз. Бу камчилигимизни тўғрилаймиз.

- Бугун ажойиб ва голларга бой ўйин бўлди. Жамоага ғалаба учун нима ёки ким етишмаяпти?

Андрей Микялев: - Биз бугун осонгина ҳисобни ушлаб қолишимиз мумкин эди. Аммо негадир футболчилар бўшашиб кетишмоқда. Ўтказилган голларни ҳали яқиндан кўрганим йўқ. Оддийгина голларни ўтказиб юбордик. Сўнгги гол ҳам жуда осон ўтказилди. Оддий пас ва рақиб футболчиси боши билан гол урди... Футболчиларнинг меҳнатига ачиндим холос.

- Агар ҳар бир футболчи сиз каби индивидуал ҳаракатини намойиш этса балки ғалабага эришарсизлар?

Марат Бикмаев: - Ҳар 4 кунда ўйинлар бўлмоқда. Балки биз ўйинга тайёр бўлмагандирмиз. Бизнинг йигитлар ҳар бири машғулотларда 100 фоиз ишлайди, майдонга ҳам фақат ғалаба учун тушади.

- Сиз фаолиятингизни 2002-2003 йилларда "Пахтакор" сафида ажойиб бошлагансиз. Ўша даврдаги Бикмаев яна қайтаяпти. Бунга қандай эришаяпсиз?   

Марат Бикмаев: - Оддий. Машғулотлар орқали.

- Ҳимоячиларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

Андрей Микляев: - Ёмон. Жуда ёмон. 4та гол ўтказдикку. 

- Сариқ карточка олган вазиятда рақибга нисбатан қўл билан ўйнадингиз. Нимага шундай бўлаяпти?

Марат Бикмаев: - Билмасам. Балки жаҳлим чиқар. Балки одат бўлиб қолгандир.

- Шуҳрат Муҳаммадиев иккинчи марта қайдномага киритилди ва майдонга тушмади...

Андрей Микляев: - Ҳали майдонга тушишга тайёр эмас. Жароҳати охиргача битмади. Бундан ташқари Коне ҳам жароҳат олди. Ҳаммадан узр сўраймиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика