Latest news

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  1 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Андрей Микляев: "Геворкянни майдонга туширмаслик бу мураббийлар штабининг қарори" News

Андрей Микляев: "Геворкянни майдонга туширмаслик бу мураббийлар штабининг қарори"

"Локомотив" - "Насаф" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

- Мен натижадан хурсанд эканлигимни айта оламан. Ўйинни яхши кайфиятда бошлагандик. Аммо хатоларимиз туфайли рақиб мувозанатни тиклади. Лекин жамоамиз характер кўрсатиб ғалабани ўз томонига оғдириб олганидан мамнунмиз. Қийин баҳсда муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Артур Геворкянни майдонга туширмаслик бу мураббийлар штабининг қарори. Бизнинг олдимизда танлов бор эди ва биз Маратни майдонга туширишни маъқул топдик. Геворкян асосий таркиб футболчиси саналади.

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг таркибда бир қатор ўзгаришлар амалга ошгани рост. Жамоа рақобат мавжуд ва кўплаб футболчилар узун мавсумни ўтказмоқда. Шу боис бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этамиз. Кейин ким асосий таркибга кирмоқчи бўлса бунинг учун курашиши лозим. Ким лойиқ ва тайёр бўлса ўша футболчи бошланғич таркибда тушади.

Ўзбекистондаги учта энг кучли дарвозабонлар?
Мени рўйхатимдаги учталикка Нестеров, Зуҳуров ва Суюнов жой олган. Менимча, айнан шу учала киперлар ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг зўрлари.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика