Latest news

20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  0 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  0 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  1 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  12 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  1 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  0 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0

Андрей Микляев: "Эртага уч нафар футболчи майдонга тушмайди" News

Андрей Микляев: "Эртага уч нафар футболчи майдонга тушмайди"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ва футболчи Жалолиддин Маширипов матбуот-анжуманида иштирок этишди.

"Ўйинга қизиқиш анча юқори. Албатта барча масъулиятни тушуниб турибмиз. Илк турда ютқазиб қўйдик, футбол шундай нарса хато қилдик ва мағлуб бўлдик.

"Ал Аҳли" охирги ўйинларда деярли мағлуб бўлмайди, бу жамоа у қадар кўп гол урмайди, ўтказмайди ҳам. Очколар олишга уриниб кўрамиз, - дейди Андрей Микляев.


"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Эртага Осиёнинг энг яхши клубларидан бирига қарши ўйнаймиз. Йўқотадиган очкони йўқотиб бўлдик. Эртанги баҳсда 3 очко олишимизга ишонаман", - дейди Машарипов. 


- Таркибда ҳужумчилар бор. Аммо илк турда ҳужумда ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ўйнади. Буни қандай изоҳлайсиз? 

- Ҳужумда муаммоларимиз бор. У қадар кўп ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис Машариповни ҳужумда синовдан ўтказиб кўрдик. Эртага номинал ҳужумчи майдонга тушади. 

- Алибоевнинг ҳолати қандай? 

- Афсуски унинг жароҳати бор. Эртага Икром Алибоев, Диёржон Туропов ва Мурод Бобожонов жароҳатлари боис майдонга туша олишмайди. 

- Ҳужумчилар кам дедингиз. Мавсумни қандай ўтказасизлар? 

- Шундай ўтказамиз. Кризо, Бикмаев ва Машарипов бор. Футболда ҳозир универсаллик керак. Битта жойда эмас кўп жойда ўйнай олиши керак. 

- "Локомотив"га ҳам "Пахтакор"дагидек киришиб кетдингизми? 

Жалолиддин Машарипов: - Албатта салгина ҳаяжон бор. Лекин кўплаб йигитлар билан танишман. 

- Игнатий Нестеровнинг ҳолати қандай? Жамоа томонидан қўллаб қувватлаш сезилмоқдами? 

- Игнатий албатта ўша ўйиндан кейин бироз тушкунликка тушиб қолди. Аммо у билан гаплашиб олдик. Нестеров бизнинг асосий дарвозабонимиз. 

- "Локомотив" раҳбарияти бу йилги мақсад ОЧЛ ярим финалига чиқиш эканлигини айтди. Футболчилар бунга қанчалик ишонишмоқда? 

Жалолиддин Машарипов: - Шахсан мен ишонаман. Футболчилар меҳнат қилишса бунга эришса бўлади. Бизда мавсум энди бошланди. Бир-иккита ўйиндан сўнг йигитлар бир-бири билан тушуниб кетишади. 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика