Latest news

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  4 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  15 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Андрей Микляев: "Чорак финалда "Ал Наср" билан ўйнашни истардим" News

Андрей Микляев: "Чорак финалда "Ал Наср" билан ўйнашни истардим"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев иштирок этди.
"Нимадан бошлашни ҳам билмайман. Ғалабадан хурсандмиз. Ўйин томошабоп бўлди. Менимча мухлислар ёқди. Вазиятлар бўйича биз устунлик қилдик. Ҳақли равишда ғолиб бўлдик. Барча футболчиларга раҳмат айтаман, улар мураббийлар штаби берган барча кўрсатмаларни яхши бажаришди. Бир оила бўлиб ғалаба қозондик", - дейди Микляев.

"Бугун бизнинг кунимиз эди. Ғалаба қозониб кейинги босқчига чиқдик. Барчани мухлисларни табриклайман", - дейди Жепаров.

- Иккала гол ҳам стандарт вазиятдан кейин урилди. Буни устидан ишланганми?
- Албатта. Замонавий футболда стандарт вазиятлардан фойдаланиш катта устунлик беради.

- Нега 90 дақиқа давомида бир хил ўйнай олмаяпсизлар...
Сервер Жепаров:
- Бу чарчоқ билан боғлиқ. Футболчилар ҳам инсон улар ҳам чарчайди. Бутун ўйин давомида бир хил ўйнаш жуда қийин.

- Нагаев нега майдонга тушмади. Абдухолиқов чарчагани кўриниб қолганди...

- Регламент бўйича 3та футболчи алмаштира оламиз. Агар яна имкониятимиз бўлганида Иванни майдонга туширардик.

- Бугун "Локомотив" "Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистондаги узоқ давом этган мағлубиятсиз сериясига барҳам бердинглар. Бу билан табриклаймиз. Биринчи ўйинда фақат ҳимояландинглар. Бугун эса буткул бошқача ўйин бўлди.
- Сабаби рақиб жуда тажрибали клуб эди. Шу боис сафарда асосан натижага эътибор қаратдик. Бугун эса мухлислар учун ҳам ўйнадик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандамиз.

- Кейинги босқичда ким рақиб бўлишини истайсиз?

- Тўғрисини айтсам "Ал Наср" чиқса чорак финалда шу жамоа билан ўйнасак дейман (кулади).

Жепаров: - Ҳозирча бу ҳақда ўйлаганим ҳам йўқ. Ким тушишини фарқи йўқ. 


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика