Андрей Микляев: "Чемпионлик ҳақида гапиришга эрта"
09 sep 2016 21:13
News
Андрей Микляев: "Чемпионлик ҳақида гапиришга эрта"
- Биринчи бўлимда бизга ўйин ритми етишмагандек бўлди. Иккинчи таймда эса ўзимиз истагандек ўйнай бошладик ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Якунда эса бу бизга муҳим ғалабани тақдим этди. Ўйиндан қониқдим. Айниқса иккинчи бўлимда жамоамиз ёрқинроқ ўйнади.
Бизни жуда муҳим ва ўта қийин кечиши кутилаётган жиддий баҳс кутмоқда. "Ал Айн"га қарши ўйиндан олдин ҳеч қандай муаммолар бизни қийнаётгани йўқ. Умуман олганда, биз керакли тартибда тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Умид қиламанки, "Ал Айн" билан бўладиган беллашувда бутун ўзбекистонлик мухлисларни хушнуд этамиз. Барча ҳаракат шунга қаратилган.
Степанович ва Зотеевда жароҳат мавжуд. Шу боис улар сафда эмас.Чемпионлик? Йўқ, ҳали бу ҳақида гапиришга анча эрта. Бизни олдинда жуда қийин ва муҳим баҳслар кутмоқда. Устига-устак тақвим ҳам анча тиғиз келмоқда.
Comments