Latest news

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 1:0 (Матнли трансляция)  0 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  127 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

Андрей Микляев: Азизбек Амонов “юлдузлик касали”га чалинмаслигига умид қиламан News

Андрей Микляев: Азизбек Амонов “юлдузлик касали”га чалинмаслигига умид қиламан

Бугун “Локомотив” Олий Лига-2017 биринчи даврасидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Муросасиз кўриниш олган беллашувда “темирйўлчилар” “Металлург” футболчиларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Учрашув анча кескин курашларга бой тарзда ўтди. Рақиб ҳам асло бўш келмасликка уринди. “Металлург” сўнгги пайтларда мағлубиятга учрамасдан келаётган эди. Лекин биз ушбу жамоани мағлуб эта олдик.

Ўйин осон кечгани йўқ. Айниқса, жамоамизда жароҳат олганлар сони кўп экани ҳам бизга янада қийинчилик туғдирди. Лекин бугун майдонга чиққан йигитлар йўқ ўйинчиларнинг ўрнини билинтирмасликка уринишди.

Бугун ёш футболчи – Азизбек Амонов ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. У дебют голини киритишга муваффақ бўлди. Агар у ўз устида ишлашдан тўхтамаса, ундан яхши савиядаги футболчи чиқади. Умид қиламанки, у “юлдузлик касали”га учрамайди.

Умуман олганда, биринчи даврани ёмон ўтказмадик. Бироқ баъзи учрашувларда кутилмаганда керакли очколарни бой бериб қўйдик. Энди иккинчи даврага ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ньоре Кризо биз кутгандек ўйин намойиш эта олмади. У билан хайрлашадиган бўлдик, - дейди тажрибали мутахассис.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика