Latest news

09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  0 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  1 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  19 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  10 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31

Андрей Микляев: "Ал Таавон" ОЧЛда биринчи бор иштирок этмоқда" News

Андрей Микляев: "Ал Таавон" ОЧЛда биринчи бор иштирок этмоқда"

Бугун "Ал Таавон" - "Локомотив" ўйинидан олдинги матбуот анжумани ташкил қилинди. Бунда дастлаб меҳмонлар иштирок этишди.

“Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляевга 33-рақамдаги футболчимиз Олег Зотеев ҳамроҳлик қилди.

Андрей Геннадьевич саволларга жавоб қайтарар экан, “Локомотив” яна бир бора Саудия Арабистонига ташриф буюрганидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.


“Биз бу ерга неча марта келган бўлсак, ҳар сафар илиқ таассуротлар билан қайтганмиз. Умид қиламанки, бу сафар ҳам шундай бўлади. “Ал Таавон” Осиё чемпионлар лигасида биринчи бор иштирок этмоқда, улар бундан хурсанд эканликлари турган гап”.

“Биз эртага шу йил ҳисобидан биринчи расмий учрашувни ўтказамиз ва ўйин қандай кечишини олдиндан айтиш қийин. Саудия чемпионатида мавсум айни қизғин паллага кирган, бизда эса чемпионат ҳали бошлангани йўқ. Лекин биз бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ, чунки бу ерга ижобий натижа билан қайтиш мақсадида келганмиз”.

“Ал Таавон”ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларнинг охирги иккита учрашувини диққат билан кузатиб чиқдик. Жамоа яхши ҳолатда. Биз мавсумга тайёргарликнининг асосий қисмини дастлаб Дубайда, кейин Анталияда олиб бордик. Йигитлар эртанги ўйинга тайёр” – дея айтиб ўтди Андрей Микляев.

Журналистлардан бири Олег Зотеевга қуйидаги савол билан мурожаат қилди: “Саудияда футболчилар тезкор ва техникаси зўр, Ўзбекистонда эса жисмонан кучли футболчилар кўп. Бу ҳақда нима дея оласиз?”

Ушбу саволга жавобан Зотеев қуйидаги фикрни билдирди: “Ўзбекистонда ҳам техник томонлама маҳоратли футболчилар кўп, хусусан бизнинг жамоада ҳам бундай футболчилар етарлича топилади. Агар ишонмасангиз, эртага ўйинимизни кўринг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.
19 февраль, Бурайда, С.Арабистони.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика