Latest news

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  12 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  3 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  17 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Андрей Микляев: "Ажойиб ўйин ва чиройли ғалаба" News

Андрей Микляев: "Ажойиб ўйин ва чиройли ғалаба"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Андрей Микляев қатнашди.


- Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ажойиб ўйнадик ва чиройли ғалабани тантана қилдик. Кубок баҳслари доим қийин кечади. Биз бугун майдонда тўлиқ устунликка эга бўлдик ва ҳақли тарзда ғолиб чиқдик.

Икром Алибоев? Унда жароҳат бор. Шу боисдан унинг хизматидан фойдалана олмадик.

Жалолиддин Машариповнинг ижара масаласи? Бу савол менга тегишли эмас.

Чемпионатимиз жорий мавсумда анча қизиқарли ўтмоқда. Жамоаларнинг кучи деярли тенглашган. Ҳозир Олий лигада барча жамоалар деярли бир хил савияда.

Мени бу йилги чемпионатда нима қониқтирмаяпти? Билмадим. Мухлислар? Ҳа, бизнинг уй ўйинимизда ишқибозлар ташрифи жуда кам. Лекин сафардаги беллашувларимизда стадионлар мухлислар билан тўлмоқда. Айниқса Наманган, Қўқон шаҳарларида мухлислар стадионни безаб беришади.

Чемпионатимизда аввалгидек номлар йўқлиги туфайли томошабинлар камайганми? Билмадим. Балки шундайдир. Вақт ўтиб Икром Алибоев, Машарипов каби футболчилар ҳам Гейнрих, Жепаров даражасига чиқишларига ишонаман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика